Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
USAIDнинг Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳоти дастури бўйича тадбирлар
2019-09-26 | Жамият
Жорий йилнинг 23-27 сентябрь кунлари USAIDнинг Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳоти дастури доирасида Агентлик раҳбар ва мутасадди ходимлари ҳамда соҳа билан бевосита боғланган бошқа ташкилот вакиллари учун семинар-тренинг ўтказилмоқда.
Семинарда Европанинг бир қатор нуфузли ташкилотларида фаолият юритган Словениялик интеллектуал мулк соҳаси бўйича малакали экперт - профессор доктор Боян Претнар хорижий интеллектуал мулк идоралари фаолияти, соҳадаги қонунчилик асослари, муаллифлик ҳуқуқи ва унда жамоат ташкилотларининг ўрни, шунингдек интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш бўйича маърузалари билан қатнашмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги