Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказилди

2019-10-03 | Жамият

2019 йил 2 октябрь Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Бош вазир маслаҳатчиси, Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш департаменти мудири Комил Рашидов бошчилигида меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган видеомажлис ўтказилди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов, вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов, вазирлик масъуллари, юртимизнинг хорижий давлатлардаги дипломатик ва консуллик муассасалари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хорижий ваколатхона вакиллари иштирок этди.

Мажлис давомида асосий эътибор ташқи меҳнат миграцияси ҳолати, меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирларга қаратилди.

Хусусан, 2021 йилнинг март ойига қадар Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш рухсатномасини тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматларини кўрсатиш ваколатига эга ташкилотларнинг филиалларини Татаристон Республикаси, Приморье ва Красноярск ўлкалари, Санкт-Петербург шаҳри, Новосибирск, Ростов, Ленинград ва Свердловск вилоятлари, Ханти-Мансийск ҳамда Ямал-Ненец каби ҳудудларда ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бориш таъкидланди.

Шунингдек, 2020-2021 йилларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург, Новосибирск, Волгоград, Пятигорск, Истамбул, Нур Султон, Дубай шаҳарларида ваколатхоналарини очиш бўйича белгиланган вазифалар хусусида фикр юритилди.

Мажлис якунида меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар тингланиб, шундай форматдаги мақсадли йиғилишларни мунтазам ўтказиб боришга келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться