Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хизмат сафари натижалари бўйича тақдимот ўтказилди

2019-10-09 | Жамият

Давлат статистика қўмитасининг Статистик регистрларни юритиш ва тизимли хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Н.Шералиев 2019 йил 30 сентябрь - 2 октябрь кунлари Женева шаҳрида (Швейцария) БМТЕИК, ЭВРОСТАТ ва ИХРТ билан биргаликда ташкил этилган Корхоналар регистрини юритиш масалалари бўйича экспертлар гуруҳининг йиғилишида иштирок этди.

Ушбу йиғилиш юзасидан шу йилнинг 8 октябрь куни Н.Шералиев Корхоналар регистрини юритишда инновацион усуллар, маъмурий ва бошқа ахборот манбаларидан фойдаланиш, маълумотлар сифатини баҳолаш, фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ масалалари юзасидан қўмитанинг тармоқ бошқармалари ҳамда Тошкент вилоят статистика бошқармаси ходимларига атрофлича маълумот берди. Шунингдек, Корхоналар регистрини юритиш ва ижтимоий кузатувларни интеграциялаш, Корхоналар регистрини юритишда Барқарор ривожланиш мақсадлари борасида хориж тажрибаси билан ўртоқлашди.

Тақдимот давомида юқоридаги мавзу бўйича олинган билим ва тажрибалар юзасидан фикр-мулоҳаза алмашиниб, қатнашчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться