Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Статистика ҳамкорлигидаги кейинги қадам

2019-09-26 | Жамият

Молдованинг Кишинёв шаҳрида ўтказилаётган Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари учун “Статистика ҳамкорлигидаги кейинги қадам" мавзусида ташкил этилган семинарда Давлат статистика қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Шу йилнинг 24-26 сентябрь кунлари ўтказилаётган мазкур семинарда 11 та давлатдан иборат статистика ташкилотлари вакиллари ва экспертлар гуруҳи қатнашмоқда. Унда статистика тизимидаги мавжуд муаммолар, сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар, аҳолини рўйхатга олишда инновацион усулларни қўллаш, маъмурий ва бошқа ахборот манбаларидан фойдаланиш, катта ҳажмдаги маълумотлардан фойдаланишда янги технологияларни қўллаш, барқарор ривожлантириш мақсадлари ҳамда бошқа кўплаб йўналишлар бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилмоқда.

Семинарнинг биринчи куни Ўзбекистон делегациясининг “Ўзбекистон Республикасида статистика тизимини ривожлантириш истиқболлари" мавзусидаги тақдимоти намойиш қилинди. Тақдимотда сўнгги йилларда статистика тизимида амалга оширилаётган ишлар ва режалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг мавзу юзасидан намойиш қилган тақдимотлари бўйича муҳокамалар олиб борилмоқда, тизим тажрибалари оммалаштиришга тавсия этилмоқда ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишнинг истиқболлари кўриб чиқилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться