Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МТВ Бекободдаги заҳарлагниш ҳолати бўйича текширув ўтказди

2019-09-30 | Жамият

Мактабгача таълим вазирлиги Бекободдаги 15-сонли МТТдаги озиқ- овқатдан заҳарланиш ҳолатини чуқур ўрганиб чиқди.

Жорий йилнинг 27- сентябрь куни Бекобод шаҳар тиббий бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига 19 нафар бола“Ўткир диарея, гастроэнтерит” дастлабки ташҳиси билан келтирилди.Оғир ҳолатлар қайд этилмаган, 3 боланинг ҳолати ўрта оғирликда, 15тасиники қониқарли, битта бола уйга жўнатилган. Даволашдан сўнг, болаларнинг барчасидатузалиш томон ижобий динамика кузатилмоқда.

Ушбу маълумот етиб келган заҳоти, Бекободга мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи дарҳол жўнатилган.

Заҳарланиш сабабини аниқлаш мақсадида сув,озиқ-овқат, ошхона жиҳозлари, ходимлар қўли ва кийимларидан суртмалар, овқатнинг суткалик намунаси, шунингдек касалхонага ётказилган болалардан анализлар олинган. Барча материаллар Давлат Санитария- Эпидемиология Марказига юборилган.

Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:

• МТТ янги маиший музлатгичлар билан жихозланган ва улар ишчи ҳолатида;

• ходимлар тиббий кўрикдан ўтганлар ва санитар китобчасига эгалар;

• МТТ сув таъминотида узилишлар бўлиб туради. “Аристон” сув иситгичи ишчи ҳолатида эмас;

• дезинфекция ва ювиш воситаларининг заҳираси мавжуд бўлишига қарамай ходимлар уларни ишлатмайдилар;

• гуруҳларда эмалланган идиш-товоқ етарли эмас;

• гуруҳларга ичимлик суви қўйилмаган;

• 27- сентябрь кун таомномасига бир-бирига мос келмайдиган таомлар киритилган(бодринг ва кисель, қуюлтирилган сут ва олма);

Ўтказилган текширув жараёни овқат тайёрлаш блоки ҳамда гуруҳларда санитария қоидаларигариояқилинмаганлигиникўрсатди.

МТТ фаолияти ва эпидемиологик текширув натижалари асосида раҳбар, ҳамшира ва озиқ-овқат блоки масъул ҳодимларига нисбатан лавозимдан озод этишгача бўлганмаъмурий чоралар кўрилиши мумкин.

Айни вақтда Бекободнинг 15- сонли МТТси фаолияти вақтинчалик тўхтатилган, ташкилотда ювиш ва дезинфекция тадбирлари амалга оширилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться