Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ХТВ 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан #ustozgaehtirom челленжини эълон қилади

2019-09-26 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан #ustozgaehtirom челленжини эълон қилади.

1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамида ҳар биримиз устозларимизни касб байрами билан қутлаймиз ва уларга эҳтиром кўрсатамиз.

#ustozgaehtirom челленжи доирасида ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирган ҳолда Сиз эришган ютуқларда уларнинг ўрни ҳақида видео ва матн шаклидаги мурожаатлар Facebook, Instagram, Youtube ҳамда бошқа ижтимоий тармоқларда #ustozgaehtirom хэштеги билан эълон қилиниши лозим. Шу билан бирга, ҳар бир челленж иштирокчиси ўз яқинларидан камида уч нафарини устозга эҳтиром кўрсатиш учун чақириши керак.

Мазкур челленжнинг асосий мақсади жамиятимизда ўқитувчи ва мураббийларга эҳтиром юқори эканини кўрсатишдир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться