Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро сессияда статистика соҳасида 2030 йилга мўлжалланган янги стратегик ёндашув ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди

2019-10-29 | Жамият

Жорий йилнинг 23-25 октябрь кунлари Давлат статистика қўмитаси Раиси Бегалов Баҳодир Абдусаломович бошчилигидаги делегация Туркиянинг Анқара шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Статистика комиссиясининг 8-сессиясида иштирок этди.

Сессияда ИҲТга аъзо 30 мамлакатдан 40 дан ортиқ миллий статистика идоралари вакиллари, жумладан, Ислом тараққиёт банки гуруҳи, БМТ статистика департаменти, БМТнинг Ғарбий Осиё бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқалар қатнашди.

Сессия давомида аҳолини рўйхатга олишда электрон маълумотларни йиғиш технологиялари, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш, Халқаро меҳнат миграцияси бўйича миллий статистика тизимларини ривожлантириш каби долзарб вазифалар бўйича маърузалар тингланди ва муҳокама қилинди.

Шунингдек, сессияда ИҲТ статистика комиссиясининг 2030 йилга мўлжалланган янги стратегик ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи фаолияти, ИҲТ статистика комиссияси бюросининг тартиб қоидаларига киритилган тузатишлар ва бошқа соҳага оид йўналишлар кўриб чиқилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси халқаро ташкилотларнинг статистика бўлинмалари вакиллари ва ИҲТга аъзо давлатларнинг статистика идоралари раҳбарлари  билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш бўйича учрашувлар ташкил этди.

Хусусан, ИҲТ ва Ислом давлатлари учун статистик, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар ва кадрлар тайёрлаш маркази (SESRIC) статистика комиссияси бюроси раҳбарияти билан Ўзбекистон Республикасида статистик салоҳиятни оширишга қаратилган илмий ишланмалар, янги услубий низомларни алмашиш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш ва қўшма тадбирларни амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди.

Шунингдек, Туркия статистика бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ўртасида халқаро меҳнат миграцияси бўйича кўрсаткичларни ишлаб чиқиш, картографик ва йўлдошли маълумотлардан фойдаланиш, сканерлаш, маълумотлар базаларини ишга тушириш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш ва тажриба алмашиш юзасидан сўз юритилди.

Учрашувлар якунида халқаро ташкилотлар статистика бўлинмалари вакиллари ва давлатлар статистика идоралари раҳбарлари ҳамкорлигида статистика йўналишида илғор тажриба ва методларни амалиётга жорий этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться