Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сув хўжалиги вазирлигининг ахбороти эшитилди

2019-10-29 | Жамият

Парламент қуйи палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар соҳа мутахассислари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 февралдаги фармойиши асосида вазирлик зиммасига юклатилган вазифалар ижроси бўйича 11 йўналишда олиб борилган амалий ишлар кўриб чиқилди.
 
Шунингдек, вазирликнинг давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 17 июнда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ўз вақтида ва самарали ижро этилиши ҳақидаги маълумоти эшитилди.
 
Таъкидланишича, сувни тежаш бўйича маълумотларни онлайн режимида узатиш тизимини яратиш бўйича жаҳон тажрибалари ўрганилди ва Кореянинг “Smart Water” ахборот тизими маъқулланиб, КОИКА халқаро ҳамкорлик агентлигининг грант маблағлари жалб этилди. “Smart Water” қурилмаларини ўрнатиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган. Жорий йилда 33,2 минг гектарда томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилган. Шунингдек, 2019 йилнинг тўққиз ойида 547 лойиҳа доирасида 567,9 миллиард сўмлик мелиоратив объектларни қуриш ва таъмирлаш ишлари ҳамда 1223,4 миллиард сўмлик ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.
 
Мамлакатимиз тарихида илк бор қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этганларга давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш механизми йўлга қўйилгани муҳим аҳамиятга эга бўлди ва бунинг натижасида 40,2 миллион куб метр сув тежалди. Бу 6 минг гектар майдонда такрорий экинлар етиштириш имконини берди. Минерал ўғитлардан фойдаланиш ҳажми 8,4 минг тоннадан 6,7 минг тоннага қисқарган, шунингдек, пахта майдонларида ҳосилдорлик сезиларли даражада ошган.
 
Фармонга биноан 2020-2030 йилларда сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси ва стратегияси ишлаб чиқилиши республикада фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни босқичма-босқич қайта фойдаланишга киритиш ишларини янги босқичга олиб чиқади.
 
Депутатлар мамлакатимизда сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва ундан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, камчилик ва муаммолар, уларни ҳал этиш борасида мутасадди вазирлик ҳамда идоралар олдида турган муҳим вазифалар, шунингдек, сув ва сувдан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
 
Тадбир якуни бўйича сувдан оқилона фойдаланиш, сув ресурсларини бошқариш масалаларини тартибга солувчи қонунчилик базасини янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилиб, қўмитанинг тегишли қарори тасдиқланди.
 

Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться