Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Словакия элчиси Тошкентда “Тинчлик дарахти” лойиҳасини амалга ошириш таклифини билдирди

2019-10-29 | Жамият

Тошкент шаҳар ҳокими Словакиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ян Борини қабул қилди.

Учрашувда икки томонлама алоқалар истиқболлари муҳокама этилди.

Словакия элчиси Жаҳонгир Артикходжаевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. 2018 йилда словакиялик ландшафт архитектори Марек Соболой томонидан “Тинчлик дарахти” лойиҳаси илгари сурилганлигини маълум қилиб, тошкентликларни ушбу ташаббусга бирлашишга чорлади. Хусусан, Дўстлик боғидаги “Тинчлик қўнғироғи”нинг ёнида “Тинчлик дарахти”ни экишни таклиф қилди.

Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон пойтахти Словакиянинг шаҳарлари ва йирик компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди. Хусусан, яқин орада Тошкентда яна бир манзарали боғни ташкил қилиш юзасидан лойиҳа тайёрланаётганлигини айтиб ўтди. Режага кўра,  унда дунёдаги барча давлатлар учун алоҳида жой ажратилиши мўлжалланмоқда. Ушбу ташаббус амалга ошса, юртимиздаги дипломатик корпус вакиллари мазкур боғда улар учун ажратилган ҳудудга она ватанида севимли ва қадрли бўлган ниҳолларни экадилар. Суҳбат давомида Тошкент шаҳар ҳокими Дўстлик боғига “Тинчлик дарахти”ни экиш масаласида ҳам амалий ёрдамга тайёрлигини билдирди.

Ўзаро мулоқот давомида ахборот технологиялари, тиббиёт, фармацевтика ва чиқиндиларни қайта ишлаш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди ва Словакия томони бу  борада инвесторлар билан учрашувларни ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, Ян Бори Словакияда экологик барқарор ва иқтисодий самарадор лойиҳаларни амалга жорий этиш юзасидан кўп ишлар қилинаётганлигини таъкидлаб, бу йўналишда ҳам биргаликда ишлашни таклиф этди.

Томонлар икки томон учун ҳам фойдали бўлган бундай мулоқотларни изчил давом эттиришга келишиб олдилар.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться