Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни

2019-10-30 | Жамият

2019 йил 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 9-апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоят статистика бошқармалари вакиллари, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар институти раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Матбуот анжуманида юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга катта эътибор берилаётгани алоҳида таъкидланди.

Матбуот анжуманда статистика идораларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик  субъектларининг кўрсаткичлари қандай шакллантирилиши ҳақида маълумот берилди. Кичик бизнес ва хусусий  тадбиркорлик  субъектларининг кўрсаткичлари йил ва чорак учун шакллантирилиши турли презинтациялар асосида тушитирилди.

Тадбирда 2019 йил 1 октябрь ҳолатига фаолият юритаётган юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз) сони 325 312 тани ташкил этгани таъкидланди. Шундан, кичик корхона ва микрофирмалар сони 323 014 тани ёки жамига нисбатан 99,3 % га тенг. Солиқ органлари маълумотларига асосан, 2019 йил 1 октябр ҳолатига фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар сони - 236 601 та.

Матбуот анжуманида соҳа мутахассислари томонидан 2019-йилнинг январь-сентябрь ойида 72,4 минг та янги кичик корхона ва микрофирма (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил қилингани, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 мартага кўп экани таъкидланди. Энг кўп кичик корхона ва микрофирмалар савдода (38,6 %), саноатда (21,8 %), қурилишда (10,0 %), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (7,5 %), яшаш ва овқатланишда (7,5 %), ташиш ва сақлашда (3,3 %) ташкил этилгани қайд этилди.

Матбуот анжумани сўнггида мавзу юзасидан журналистларни қизиқтирган саволларга Давлат статистикаси қўмитаси ходимлари томонидан батафсил жавоб берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться