Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазири ёшлар билан учрашди

2019-10-28 | Жамият

Бугунги кунда Ўзбекистонда 33 млн. 697 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилиб, уларнинг 18 млн. 119 мингдан ортиғини (53,7 %) ёшлар ташкил этади.

Улар куч, интилиш ва амбицияларга тўла ҳолда катта ҳаётга қадам қўядилар. Улар мамлакатнинг бойлиги, потенциали, эртанги кунидир.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини тўғри тушунтириш, шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида тегишли ташкилотлар томонидан бир қанча саъй-ҳаракатлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 25 октябрь куни Адлия вазирлиги ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ҳуқуқий соҳада таҳсил олувчи ҳамда адлия соҳасига қизиқувчи, шунингдек ҳуқуқий масалаларда савол, таклиф ва ташаббуслари мавжуд бўлган ёшларни жалб этган ҳолда Адлия вазирлигида “Адлия вазири ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Учрашув давомида Адлия вазирлигига экскурсияси ташкил этилиб, унда соҳага қизиққан юздан ортиқ илғор ёшларга вазирликнинг ички тузилмаси, бошқармалар ва бўлимлар фаолияти билан яқиндан танишиш учун имконият яратилди. Шунингдек, норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ҳуқуқий тарғибот каби вазирлик ваколатига кирадиган функцияларнинг амалга оширилиши жараёнига гувоҳ бўлдилар.

Вазирлик тарихи, бугунги кундаги фаолияти ва истиқболдаги режалари тўғрисидаги тақдимот ва Адлия органлари тарихи музейига ташриф ёшларга адлия органлари тўғрисида янада аниқ, мукаммал тасаввурга эга бўлишларига сабаб бўлди.

Тадбирнинг асосий қисми ёшларнинг Адлия вазири Русланбек Давлетов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосар ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев билан учрашуви орқали давом эттирилди. Учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатининг аҳамияти, ёшлар учун қонунчиликда яратилган имкониятлар, ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларини қизиқишларини инобатга олган ҳолда қизиқарли савол-жавоблар, ҳуқуқий викториналар ҳам йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Фаол иштирокчиларга адлия вазири ҳамда Ёшлар иттифоқи раҳбариятининг эсдалик совғалари топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться