Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишдаги ҳамкорлик

2019-10-25 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ҳамда Республика “ISTIQBOLLI AVLOD” ижтимоий-ахборот маркази ўртасида “Одам савдосини олдини олиш ва унга қарши курашиш” бўйича тузилган меморандумга асосан Вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти қошида ташкил этилган ўқув-амалий машғулотлар хонасида давлат ва нодавлат, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашишда ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси АҚШ давлат департаменти Бюроси Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш ва ҳуқуқий татбиқ этиш халқаро масалалар бўйича бўлим директори Р.Сингер, мазкур департаментнинг катта маслаҳатчиси Ж.Каллахан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги Наркотрафик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази ходими А.Эркабаев, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Саттаров, вазирликнинг яна бир қатор соҳавий хизматлари ходимлари, “INL” дастурларининг вакиллари ҳамда “ISTIQBOLLI AVLOD” ижтимоий-ахборот маркази раҳбар ходимлари иштирок этди.

Тадбирда асосий эътибор, дунёда глобал хавфлардан бири бўлган одам савдоси, ноқонуний миграция ва зўравонликнинг бошқа кўринишларининг оқибатларига қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва уларни ижро этиш механизмини такомиллаштириш ҳамда бу борада хорижий давлатлар ўртасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва келгусидаги режалар муҳокамасига қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться