Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Норма ижодкорлиги амалиётига янги воситалар жорий қилинмоқда

2019-10-30 | Жамият

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz)да Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Адлия органлари ва муассасаларини 2030 йилгача ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари тўғрисида» қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди (https://regulation.gov.uz/ru/document/9379).

Лойиҳанинг асосий вазифаларидан бири амалга оширилаётган ягона давлат ҳуқуқ сиёсати сифатини такомиллаштириш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат.

Лойиҳанинг қабул қилиниши Адлия вазирлиги норма ижодкорлиги фаолиятининг яхшиланишига хизмат қилади, чунки «тартибга солиш гильотинаси», «тартибга солиш таъсирини баҳолаш», «фактик таъсирни баҳолаш» (ex-post таҳлил), «гендер-ҳуқуқий экспертиза», «илмий лингвистик экспертиза» каби янги воситалар жорий этилиши кўзда тутилмоқда.

Тартибга солиш гильотинаси

Биринчидан, норма ижодкорлигининг илғор хориж тажрибаси «тартибга солиш гильотинаси» тадбиркорлик субъектларининг ҳаражатларини қисқартириш бўйича энг самарали чора-тадбирлардан бири эканлигини кўрсатмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга маъмурий юкни камайтириш мазкур воситанинг асосий вазифаларидан биридир.

Лекин бу амалда нимани англатади?

- тартибга солиш гильотинасини жорий этиш алгоритми оддий ва қуйидаги босқичлардан иборат:

1. Тартибга солиш гильотинасини амалга ошириш бўйича ваколатли органни тайинлаш лозим.

2. Ваколатли орган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда бизнесга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатувчи барча қонунчилик ҳужжатлари инвентаризациясини ўтказади.

3. Ҳар бир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат унинг келажакдаги тақдирига доир қарорни қабул қилиш мақсадида маълум бир фильтрлардан ўтади. Таҳлил чоғида норма ёки маъмурий тартиб-таомил учтадан бир тоифага бўлинади: «сақлаш», «соддалаштириш», «бекор қилиш».

4. “Соддалаштириш», «бекор қилиш» тоифалари бўйича ваколатли орган томонидан юқори органга мавжуд нормаларни соддалаштириш ёки бекор қилиш бўйича таклифлар киритилади.

Маълумот учун: Буюк Британия ҳукумати 2011 – 2015 йилларда «RedTapeChallenge» «FocusonEnforcement», «CuttingRedTape» сингари дастурларни ишга туширди, уларнинг якунлари бўйича тадбиркорлик субъектларининг 5 йил давомида айрим меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя қилиш билан боғлиқ 10 млрддан ортиқ фунт миқдоридаги харажатларини иқтисод қилишга эришилди.

Тартибга солиш ва фактик таъсирни баҳолаш

Иккинчидан, Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг янги: «Ҳуқуқий тартибга солиш сифатсиз, ўйланмаган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилишдан яхшироқ».

Давлат органлари томонидан тартибга солувчи аралашувлар бўйича таклифлар, шунингдек лойиҳаларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш мазкур шиорни амалиётга жорий этишнинг институционал асосини ташкил этиши даркор.

Норма ижодкорлиги фаолиятининг илғор халқаро тажрибасига мувофиқ ҳар қандай тартибга солувчи ташаббус “синов” деб аталмиш босқичдан ўтиши лозим. Бу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш ҳақида қарор қабул қилишдан олдин ўйлаб, жорий ҳолат ва таклиф этилаётган чора-тадбирларни сифат ва миқдор жиҳатдан баҳолаш лозим.

Маълумот учун: Тартибга солувчи чора – бу тегишли соҳадаги меъёрий ҳужжат ёрдамида мавжуд тартибни ўрнатиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш орқали муаммони ҳал қилиш воситасидир.

Бу босқич ташаббус босқичидаёқ мақсадга мувофиқ бўлмаган ташаббусларни саралаш имконини бериб, вақтинча, кадрлар билан боғлиқ ва молиявий ҳаражатларни иқтисод қилишга хизмат қилади.

Ёдда тутиш муҳим: мазкур босқичда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурати масаласи кўриб чиқилмоқда. Лойиҳанинг ўзи ҳали ишлаб чиқилмаган.

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилгач, давлат бошқаруви органи тартибга солишнинг мажбурий баҳоланишини амалга оширади.

Гендер-ҳуқуқий экспертиза

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистонда «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниб, у жамият ҳаётининг барча соҳаларида эркаклар ва аёллар тенглигининг ҳуқуқий асосларини яратиб берди.

Шу билан бирга, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган лойиҳада меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларининг коррупцияга қарши, гендер-ҳуқуқий, илмий-лингвистик ва бошқа экспертизаларнинг институционал, илмий ва методологик асосларини яратиш ва такомиллаштириш ҳам кўзда тутилган.

Хусусан, эркаклар ва аёлларга нисбатан бевосита ёки билвосита дискриминацияни яратиб берувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишининг олдини олиш мақсадида Адлия вазирли томонидан ҳуқуқий экспертиза доирасида гендер-ҳуқуқий экспертиза ҳам ўтказилиб, у ўз навбатида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини аёллар ва эркаклар учун кафолатли тенг ҳуқуқлар таъминланиши тамойилларига мослиги юзасидан таҳлил қилишдан иборат.

Шу тариқа, юқорида қайд этилган барча чора-тадбирлар норма ижодкорлиги жараёнини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, шунингдек потенциал равишда мақсадга мувофиқ бўлмаган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритишга кетадиган бюджет маблағларининг салмоқли қисмини иқтисод қилиш имконини беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться