Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистонда илк бор “Open Data Week Uzbekistan - 2019” очиқ маълумотлар ҳафталиги ўтказилди
2019-12-25 | Жамият
Шу йил 13-20 декабрь кунлари юртимизда биринчи марта очиқ маълумотлар ҳафталиги - “Open Data Week Uzbekistan - 2019” бўлиб ўтди.
Пойтахтимизда ташкил этилган мазкур ҳафталик доирасида турли тадбир ва учрашувлар, танловлар ўтказилди. Жумладан, “Open Data Day Ташкент - 2019”, "Open Data Challenge” хакатони, “Data журналистика" бўйича танлов, “Бизнес, тадқиқот ва ижтимоий инновациялар учун очиқ маълумотлар" мавзусида семинар-тренинг, давлат секторида маълумотларни бошқариш бўйича ўқув семинари, очиқ маълумотлар, стандартлар ва маълумотларни анонимлаштириш ҳамда маълумотларни бошқариш стратегияси бўйича мастер-класслар ташкил этилди.
“Open Data Week Uzbekistan - 2019” ҳафталиги доирасидаги тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан Жаҳон банки, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва БМТнинг Тараққиёт Дастури қўллаб-қувватлаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги иштирокида ўтказилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги