Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Москва-Андижон-Москва йўналишидаги рейслар амалга оширила бошланди

2019-12-24 | Жамият

“Андижон” халқаро аэропорти давомли танаффусдан сўнг “Uzbekistan Airports” АЖ саъй-ҳаракатлари билан ўз фаолиятини қайта тикламоқда.

Ўзбекистон Республикаси авиацион ҳукумати томонидан олинган рухсатга мувофиқ, жорий йилнинг 22 декабридан Россиянинг “ИрАэро” авиакомпанияси “Супержет-100” самолётида Москва-Андижон-Москва йўналишидаги рейсларни амалга ошира бошлади. “ИрАэро” – Россия Федерациясининг 1999 йилда асос солинган авиакомпанияси. Авиакомпания мунтазам равишда бутун Россия ҳамда яқин хорижий мамлакатлар ҳудудлари бўйлаб йўловчиларни ташиш билан шуғулланади. Фарғона водийсининг транспорт тармоқларидан бири ҳисобланган Андижон аэродроми 1954 йилда қурилган.

Охирги мунтазам рейс – Андижон-Тошкент йўналишида ўтган йилнинг октябрь ойида ВС Boeing-757 ҳаво кемасида амалга оширилган. “Uzbekistan Airports” АЖ Транспорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан хорижий сайёҳларни республикага жалб қилишга доир қўйилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон аэропортларига авиарейслар сонини ошириш ҳамда парвозлар географиясини кенгайтириш бўйича фаол ишлашда давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться