Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ижтимоий тармоқлардаги олий таълимга оид танқидий материалларга муносабат билдирилмоқда

2019-12-25 | Таълим

Ижтимоий тармоқлар орқали олий таълим тизимига оид эълон қилинаётган танқидий материалларда кўтарилаётган масалалар соҳа масъуллар томонидан ўрганилиб, ўз вақтида муносабат билдириб келинмоқда.

Блогер Олим Турсунов жорий йилнинг 29 ноябрь куни Телеграм ижтимоий тармоғидаги каналида Ўзбекистон Миллий университетининг Хорижий филология факультети биносининг ачинарли ҳолати ҳақида хабар қолдирганди.

Мазкур маълумот университет раҳбарияти томонидан ўрганиб чиқилиб, таъмирталаб жойлар яхши ҳолатга келтирилди.Бундан ташқари, бино 2020/2021 ўқув йилида капитал таъмирлаш дастурига киритилди.

***

Podrobno.uz сайтида Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейининг ўқувчилар турар жойида биринчи курс ўқувчиси ошқозонидан жароҳат олганлиги ҳақида хабар эълон қилинганди.

Вазирлик Ахборот хизмати томонидан ўтказилган суриштирув натижасида маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 декабрь куни Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейи тарбиячиси Рахматов Ф. ўқувчи Назаров Д. билан “ҳазиллашиши” оқибатида тан жароҳати етказиб қўйган.

Мазкур ҳолат бўйича лицей касаба уюшмаси қўмитасининг қўшма йиғилиши қарорига биноан, тарбиячиси Рахматов Ф.нинг 2019 йил 2 декабрь куни Назаров Д.га нисбатан етказган жароҳати учун, ётоқхона навбатчиси Неъматова Ф. “ўз ишига масъулиятсизлик ҳамда совуққонлик билан ёндашганлиги” ва “бўлиб ўтган воқеа ҳақида ўз вақтида маъмуриятга хабар бермаганлиги” сабабли улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

***

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Xabar.uz сайтига “Facebook” ижтимоий тармоғининг фаол фойдаланувчиларидан бўлган А.Р.Шарифуллинни калтаклаган “номаълум шахслар”нинг қўлга олингани ҳақида маълум қилган.

УндаШарифуллинни “калтаклаганлар” орасида Тошкент давлат Шарқшунослик институти талабаси Мардонов Ж. ҳам тилга олинган. Ёзилишича, С.Қаюмжонов ўз кўрсатмасида, таниши Ж.Мардонов билан 10 декабрь куни А.Р.Шарифуллиндан “Лирика” ва “Тропикамид” дори воситаларини сотиб олиш мақсадида боришганида, у дори воситаларини Чилонзордан олиб беришини айтади. Учовлон автомашинада Чилонзор тумани, 23-мавзега келганда А.Р.Шарифуллин психотроп моддасини ўз ёнидан чиқариб беради. Унинг ёлғон гапириб, овора қилганига чидолмаган “харидорлар” билак кучини ишга солишади...

ТДШИнинг маълумот беришича, Мардонов Ж. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига асосан ҳарбий тавсиянома асосида талабаликка тавсия этилган ва ТошДШИ ректорининг 2016 йил 3 октябрдаги 04-173 сонли буйруғи билан Шарқ фалсафаси ва маданияти таълим йўналиши 1-курс талабалари сафига қабул қилинган.

Талаба сабабсиз кўп дарс қолдирганлиги сабабли 2017 йил 27 апрелдаги 04-56 сонли буйруқ билан интизомий чора кўрилган.

2016-2017 ўқув йили баҳорги семестри бўйича фанларни белгиланган муддатларда ўзлаштира олмаганлиги сабабли 2017 йил 2 октябрдаги 04-137 сонли буйруқ билан курсда қолдирилган.

Ж.Ш. Мардоновнинг аризасига биноан унга яна бир бор имкон берилиб, ТошДШИ ректорининг 2019 йил 22 январдаги 04-12 сонли буйруғи билан Шарқ фалсафаси ва маданияти таълим йўналиши 1 курс талабалари сафида ўқишни давом эттиришга рухсат берилган.

2018-2019 ўқув йили баҳорги семестри фанларини ҳам ўз вақтида тўлиқ ўзлаштира олмаган. 2 та фандан (жисмоний тарбия ва спорт, фалсафа ва маданиятда ахборот технологиялари) академик қарздор бўлиб қайта топшириш натижасида ўзлаштирган.

2019-2020 ўқув йили бошидан буён Ж. Мардонов дарсларга яхши қатнашмаган. Факультет декани муовини ва гуруҳ мураббийи томонидан талабанинг дарсларга яхши қатнашмаётганлиги, бир неча маротаба огоҳлантирилганига қарамай ижобий ўзгариш бўлмаётганлиги, агар бундай ҳолат давом этадиган бўлса фарзандига нисбатан жиддий (талабалар сафидан чиқариш) чора кўрилиши ҳақида отаси Ш. Шомуродов телефон орқали хабардор қилинган. Ўз навбатида Ш.Шомуродов фарзандининг анча салбий томонга ўзгариб қолганлиги, спорт машғулотларига қатнаётганлиги, айтган гапларига қулоқ солмаётганлиги ва фарзандига нисбатан чора кўрилишига эътирози йўқлигини маълум қилган.

Талабанинг ўзи билан ҳам бир неча бор суҳбатлашилган ва кафедра мажлисида муҳокама қилинган. Талабанинг дарсларга қатнаши ва ўзлаштиришида ижобий ўзгаришлар бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан ТошДШИ ректорининг 2019 йил 18 ноябрдаги 04-341 сонли буйруғи билан интизомий чора кўрилган. Интизомий чора кўрилгандан сўнг ҳам ижобий ўзгаришлар бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан ТошДШИ ректорининг 2019 йил 6 декабрдаги 04-379 сонли буйруғи билан талабалар сафидан чиқариш чораси кўрилган.

Ж.Мардоновнинг илгари судланганлиги ҳақида институтга ҳеч қандай расмий маълумот келиб тушмаган. Қабул даврида институтга ҳужжат топшириш жараёнида ҳам судланганлиги ҳақида маълумот талаб қилиш белгиланмаганлиги сабабли бундай ҳужжат талаб қилинмаган. 

Талабанинг ўзи билан бир неча бор суҳбатлашиш жараёнида ва унинг хатти-ҳаракатида психотроп моддаларга мойиллиги сезилмаган. Курсдошлари ҳам бундай маълумотга эга бўлмаган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться