Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда электрон кутубхона ташкил этилди

2019-12-26 | Жамият

Маълумки, китоб ўқиган миллатнинг тафаккури кенг, мақсади юксак бўлади ва шу орқали у албатта улкан марраларга етишади. Шунинг учун бугунги кунда жамиятимизда китобхонлик маданиятини ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, қисқа вақт ичида ушбу масалага оид муҳим фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та ташаббуснинг кўлами ва аҳамияти беқиёсдир. Ана шу ташаббусларни юртимиз бўйлаб тизимли равишда ҳаётга жорий этиш бўйича белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш борасида “Бухоро ҲЭТК” АЖда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,  бу ерда компьютер технологияларидан фойдаланилиб, энергетика соҳасида техника хавфсизлиги, электр қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўзида мужассам этган китоблардан иборат электрон кутубхона яратилди. Шу билан биргаликда   электрон кутубхона фойдаланувчиларига қулайлик яратиш мақсадида Андроид операцион тизимида ишловчи смартфонлар учун мобил илова ҳам ишлаб чиқилди.

Мобил иловани юклаб олганингиздан сўнг QR-кодли электрон кутубхонадан керакли китоб танланади ва айнан шу китобга тегишли QR-код смартфон камераси орқали сканер қилинади. Идентификация жараёнидан кейин смартфон экранида танланган электрон китобни юклаш учун ҳавола пайдо бўлиб, ушбу ҳаволани браузерда очиш орқали электрон китобни смартфонда ўқиш ҳамда келгусида ундан фойдаланиш мақсадида смартфон хотирасига  юклаб олиш мумкин.

 

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться