Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида битирувчиларга сертификатлар берилди
2019-12-23 | Жамият
Жорий йилининг 19 декабр куни Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида битирувчилар учун тадбир ташкил этилди. Унда Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА)нинг Тошкентдаги офиси директори Сон Сунг Ил, кореялик волонтёр ўқитувчилар, Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси вакиллари, “Самарқанд автомобил заводи” МЧЖ сифат назорати департаменти бошлиғи Ш.Т.Абулқосимов, “Эл-Холдинг” МЧЖ бош инженери Д.Пардаев, «SAM-FERRE» XK директор ўринбосари Б.Азизов ва марказ битирувчилари қатнашди.
Тадбирнинг биринчи қисмида Пайвандлаш ишлари механик техниги бўлимида ташкил этилган “Сантехника ўқув амалиёти” устахонасининг ҳамда Ахборот технологиялари бўлимида ташкил этилган “Дизайн ўқув хонаси”нинг очилиш тадбирлари бўлиб ўтди. Иштирокчилар ўқувчиларининг битирув ишлари кўргазмаси билан танишди.
Сўнг тадбир мажлислар залида давом этди, унда Сон Сунг Ил мажлисни очиб берди ҳамда битирувчиларга келгусидаги ишларига омад тилади. Марказ директори Сон Сунг Илнинг фикрини давом эттириб, марказнинг ташкил топиши ва ривожланиб боришига ўзларининг беминнат хизматлари аямай келаётган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва KOICAга ўз миннатдорчилигини билдириб, марказда 2019 йил давомида қилинган ишлар, эришилган ютуқлар тўғрисида қисқача ҳисобат тақдимотини қилди.
Шундан сўнг меҳмонлар ва ҳамкор ташкилотлардан ташриф буюрган вакиллар томонидан марказ 236 нафар битирувчиларини диплом ва сертификатлар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги