Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шерзод Шерматов: Жамоатчилик кенгаши ХТВ ва жамият ўртасида ўзига хос кўприк бўлиши керак

2019-12-19 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вазирлик ва жамият ўртасида ўзига хос кўприк бўлиши керак. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан учрашув чоғида айтиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида Жамоатчилик кенгаши янгиланган таркибининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркибига қуйидагилар киради: Музаффар Қосимов («GroundZero» коворкинг маркази асосчиси), Анвар Икрамов («Roedl&Partner» МЧЖ ижрочи директори), Феруза Хуснитдинова (услубчи), Бекзод Ортиқов («Eco Texno city» МЧЖ директори), Эдуард Ишқулов («Game Zale» МЧЖ директори), Татьяна Ан («TM PICCO» МЧЖ директори), Муҳиддин Ибрагимов («Polimer Group Asia» МЧЖ директори), Соат Расулов («Uppger compliance group» МЧЖ директори), Фаррух Муродов («Interactive robot solution» МЧЖ директори), Алишер Бозоров (АТ «Алоқабанк» Рақамли филиалнинг молия бўйича директори), Сарвар Муҳамедов («New General Consulting» МЧЖ бош мутахассиси) ва Антон Першин («Zamonaviy kommunikatsiyalar» МЧЖ директори).

Жамоатчилик кенгаши йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳам иштирок этди.

Учрашув давомида Жамоатчилик кенгашининг янги таркиби фаолиятининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Иштирокчилар кенгашнинг асосий йўналишини белгиловчи Жамоатчилик кенгаши ишининг стратегиясини ишлаб чиқишга келишиб олди.

Шерзод Шерматов Жамоат кенгаши вазирлик ва жамият ўртасидаги ўзига хос кўприк бўлиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, Халқ таълими тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини, Жамоат кенгаши билан биргаликда таълимни тарғиб қилишни ўзига хос умуммиллий ҳаракатга айлантириш зарурлиги ҳақида фикр билдирди.

Шерзод Шерматовнинг фикрига кўра, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси таълим ёш авлод муваффақиятининг асоси ҳисобланишини билиши керак. Бунинг учун ўқитувчи ва ота-оналар ёшларнинг ўз устида ишлашга бўлган қизиқишини оширишга биргаликда ҳаракат қилиши лозим. Шу билан бирга, маҳаллий жамоатчилик назорати ишларини ҳам такомиллаштириш зарур. Мактабларда жамоатчилик назорати ташкил этилаётганига қарамай, уларнинг самарали ишлаши учун ҳали кўп ишларни амалга ошириш даркор.

Эслатиб ўтамиз, Жамоатчилик кенгаши доимий фаолият кўрсатувчи маслаҳат органи бўлиб, ўз фаолиятини ихтиёрий равишда амалга оширади.

Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари - қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат, қарорларда, шунингдек давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаати ҳамда фикрини ҳисобга олиниши, давлат органи зиммасига юкланган ҳамда ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахл қилувчи вазифаларнинг бажарилиши, давлат хизматларининг кўрсатилиши, ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битим, шартнома, лойиҳа ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйича давлат органи ва мансабдор шахслар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби қатор вазифалардан иборат.

Жамоатчилик кенгаши, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор энг муҳим масалалар бўйича давлат органларининг фаолияти бўйича ижтимоий сўровлар ўтказиш, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда жамоатчилик фикрини тизимли равишда мониторинг ва таҳлил қилишни амалга оширади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться