Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Адлия вазирлигида халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси Бош котиби К. Бернаскони билан учрашув бўлиб ўтди
2019-12-23 | Сиёсат
Жорий йилнинг 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия вазири Р.Давлетов ва Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси (ХХҲГК) Бош котиби К. Бернасконининг учрашуви бўлиб ўтди.
Маълумот учун: ХХҲГК 1893 йилда ташкил этилган бўлиб, халқаро хусусий ҳуқуқ (ХХҲ) соҳасидаги энг муҳим ихтисослашган халқаро ташкилотлардан бири ҳисобланади. Унинг фаолияти турли давлатлар юридик ва жисмоний шахслари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг универсал тартибини яратиш, бир давлат фуқаролари ҳуқуқларини бошқа давлатлар ҳудудида ҳимоя қилишга қаратилган.
Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистоннинг ХХҲГКга аъзо бўлиши масаласи, Ўзбекистонда ХХҲни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди, шунингдек Гаага конференциясининг устувор конвенцияларини кўриб чиқди.
К. Бернасконининг фикрича, чет элда фуқаролар ва бизнес ҳамжамиятлари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш учун Ўзбекистон унга аъзо бўлиши даркор.
Томонлар шунингдек Тошкент давлат юридик университетида соҳада тадқиқотлар билан шуғулланувчи ХХҲни ривожлантириш Қўшма марказни ташкил этишга келишиб олди.
К. Бернаскони халқаро ҳуқуқ бўйича мутахассис сифатида унга Ўзбекистонда ўтажак парламент сайловларида халқаро кузатувчи бўлиб иштирок этиш катта шараф эканини қайд этиб, сайлов участкаларидаги ташкилий ишларга юксак баҳо берди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги