Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича Кўп томонлама шериклик траст жамғармаси Бошқарув қўмитасининг Учинчи йиғилиши
2019-12-23 | Экология
2019 йил 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида БМТ шафелигида ташкил этилган Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича Кўп томонлама шериклик траст жамғармаси Бошқарув қўмитасининг Учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишида БМТнинг Ўзбекистондаги доимий Координатори Хелена Фрейзер, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, БМТ агентликлари, донор мамлакатлар ва нодавлат ташкилотларининг вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирнинг мақсади – Траст жамғармасининг ташкилий ва амалий масалаларини муҳокама қилиш, шу жумладан Оролбўйи минтақасида экологик фожия оқибатларини юмшатиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун аризаларнинг Иккинчи қабулини эълон қилиш бўлди.
Бошқарув қўмитасининг Иккинчи йиғилишида қабул қилинган қарорга мувофиқ, молиялаштириш учун умумий қиймати 3,1 миллион доллар бўлган икки лойиҳавий аризалар маққулланди – ЮНФПА ва ЮНИСЕФнинг: "Энг заиф оналар ва янги туғилган чақалоқларга кўрсатиладиган перинатал ёрдам хизматларидан фойдаланишни ошириш ва сифатини яхшилаш" ҳамда БМТРД ва ЮНЕСКОнинг: «Қишлоқларни барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш орқали Оролбўйи минтақасида инсон хавфсизлигининг долзарб муаммоларини ҳал этиш" лойиҳалари бўйича биргаликдаги аризалари қабул қилинди. ЮНИСЕФ ва БМТТД вакиллари амалга оширилаётган лойиҳаларнинг асосий ютуқлари тўғрисида қисқача тақдимот қилдилар.
Бошқарув қўмитаси аъзолари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакилларининг Траст жамғармаси фаолияти доирасида техник ёрдам маблағларини сафарбар этиш ҳамда Европа Иттифоқи Делегацияси, Япония ва Корея Республикаси элчихоналари вакилларининг Траст жамғармасига ҳисса қўшиш истиқболлари тўғрисидаги маълумотларини тинглашди.
Йиғилиш кун тартибидаги асосий мавзулардан бири сифатида Траст жамғармаси платформасида Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича Маслаҳат қўмитасини ташкил этиш масаласининг муҳокамаси бўлди.
Бошқарув қўмитаси томонидан бир овоздан маъқулланган Маслаҳат қўмитасининг ягона платформа сифатида ташкил этилиши – ҳукумат, фуқаролик жамияти ва ривожланиш бўйича ҳамкорлар ўртасида Оролбўйи минтақаси ривожланишининг турли жиҳатлари бўйича конструктив суҳбатни йўлга қуйишга имкон беради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги