Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Таҳлил бўйича навбатдаги тренинглар ташкил этилди
2019-12-24 | Жамият
Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби ўртасида “Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги меморандумга мувофиқ жорий йилнинг 16-21 декабрь кунлари Адлия вазирлигининг марказий аппарати ходимлари учун “Ахборот-таҳлил фаолияти” бўйича тренинглар ўтказилди.
Ўқиш давомида тингловчилар ахборот билан ишлаш асослари, ахборот-таҳлилий ишнинг принциплари ва услублари, таҳлилий тадқиқот услубиёти ва бошқа шу кабилар билан танишдилар.
Ўқиш даврида тингловчилар таҳлилий ҳужжатлар ёзиш орқали ўз билимларини амалиётда қўллаш имкониятига эга бўлдилар. Тайёрланган ҳужжатлар асосида ўқитувчилар тингловчиларнинг таҳлил қобилиятлари ва кўникмаларини янада ривожлантириш бўйича таклиф-тавсиялар бериб ўтишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги