Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбекистон-Тожикистон” дўстлик жамияти фаолияти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди

2019-12-23 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев ва Тожикистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомий ўртасида учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон халқларини кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, ўхшаш маданият, урф-одат ва анъаналар бир-бирига мустаҳкам боғлаб туради.

Мамлакатларимиз раҳбарлари ўртасида юзага келган яқин ва ишончли алоқа, тўғридан-тўғри ва мунтазам мулоқот туфайли сўнгги йилларда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда катта ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар стратегик ҳамкорлик даражасига кўтарилди. Бу қардош халқларимиз манфаатларидан келиб чиқиб, барча соҳалардаги икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш имконини берди.

Учрашувда “Ўзбекистон-Тожикистон” дўстлик жамияти фаолияти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, бу борада турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, аҳоли билан мулоқотлар ўтказиш, дўстлик жамиятининг ҳар икки мамлакат оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Поделиться