Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат корхоналарини трансформация қилиш ва давлат активларини хусусийлаштириш бўйича биринчи даражали чора-тадбирларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

2020-11-09 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларни амалий бажарилишини ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мажлисда экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси аъзолари, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари, саноат ва ҳўжалик бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, Фармонга биноан 32та йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмаларини трансформациясини ўтказиш, 39та корхонада корпоратив бошқарув ва молиявий аудитнинг замонавий стандартларини жорий этиш, шунингдек, операцион фаолиятининг самарадорлигини ошириш, 62та йирик тизим яратувчи саноат корхоналарининг давлат улушининг хусусий инвесторларга сотиш мақсадида инвестиция жозибадорлигини ошириш, 479та корхонанинг давлатга тегишли акцияларини сотиш ва 15та давлат кўчмас мулки объектларини хусусий секторга сотиш бўйича чоралар кўриш топширилган.

Бундан ташқари, илгари қабул қилинган қарорларга биноан, ҳудудий даражадаги маҳаллий ҳокимият органлари ваколатлари доирасида 386та ва 560та давлат активларини хусусийлаштириш режалаштирилган.

Йиғилиш давомида Фармонда кўрсатилган вазифаларни амалга оширишга масъул шахслар - тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари белгиланди. Трансформация қилинадиган ва хусусийлаштириладиган объектлар манзилли тартибда аниқ раҳбарларга бириктирилди, улар учун тегишли услубий қўлланмалар ишлаб чиқилади.

Оммавий ким ошди савдоси орқали хусусий инвесторларга сотишга тайёрлаш босқичида давлат активларининг инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

Давлат улуши бўлган 62та йирик корхоналарни, шунингдек, 118та саноат корхоналари ва ҳудудий аҳамиятга эга бўлган объектларни молиявий ва технологик аудит қилиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш топширилди.

“Йўл харитаси”да молиявий, юридик, техник ва баҳолаш бўйича маслаҳатчиларни, жумладан, хорижий мутахассислар ва халқаро молия институтларининг экспертларини танлов асосида жалб қилиш, корхоналарни ўрганиш (due diligence), корхоналар тўғрисида реклама роликлари яратиш, молиявий моделларни ишлаб чиқиш, корхоналар ва бўлажак инвесторларнинг кенгайтирилган рўйхати билан виртуал маълумотлар базасини (data room) шакллантириш, road-show ўтказиш, шунингдек, бўлажак харидорлардан бошланғич ва якуний сотиб олиш таклифларини қабул қилиш ва тасдиқлаш жараёнларини юқори сифатли ва шаффофли ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига давлат унитар корхоналарининг мулкчилик шаклини хўжалик жамиятларига ўзгартириш, шунингдек, халқаро молия институтлари билан биргаликда хорижий экспертлар ва маслаҳатчиларни жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Давлат активларини бошқариш агентлигига мавжуд 479 объектларни озиқ-овқат ва тўқимачилик йўналишидаги корхоналар, алоҳида тартибда ким ошди савдосига чиқарилаётган йирик корхоналар, давлат улуши 100 миллион сўмдан ошмайдиган корхоналар ва давлатга тегишли акциялар тўплами 100 миллион сўмдан ошадиган ёки алоҳида шаклланадиган корхоналар турлари бўйича таснифлаш топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникалари” ҳамда хусусийлаштириш ва жойларда тегишли қўлланмалар чоп этиш ва тарқатиш масалалари бўйича “Колл-марказ” фаолиятини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур клиникалар туман ва шаҳарларда филиалларига эга бўлиб, туну-кун режимида ишлашга мўлжалланган.

Шунингдек, махсус иқтисодий зоналарда ташқи бошқарувни жорий этиш ва хорижда жойлашган давлат активларини хусусийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

Амалга оширилаётган тадбирларни ёритиш ва бўлажак инвесторлар ва харидорларни жалб этишга қаратилган самарали PR-кампанияни ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги таъкидланди. Топшириқлар амалга оширилишининг мониторинги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан доимий равишда олиб борилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться