Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ИТСВ БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий Марказининг концепциясини ишлаб чиқмоқда

2020-11-02 | Иқтисодиёт

Марказий Осиё мамлакатлари учун транспорт-логистика сектори сиёсий, иқтисодий ва географик нуқтаи назардан ривожланишнинг стратегик йўналиши ҳисобланади. 

Шунинг учун минтақа мамлакатлари транспорт йўналишларини диверсификация қилишга интилиб, турли хил лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

COVID-19 пандемияси минтақавий транспорт тизимининг товарларнинг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш учун тезкор ва самарали ечимларга нисбатан заифлигини кўрсатди. Глобал ва минтақавий карантин чекловлари юкларни ташиш учун ишлатиладиган асосий транспорт йўлакларининг вақтинча ёпилишига олиб келди.

Аксарият ҳолларда бир қатор давлатлар бир томонлама ва протекционистик чораларни кўрдилар, бу эса юк оқимининг тўлиқ тўхташига ва айрим йўналишлари бўйича пасайишига олиб келди, шу муносабат билан ташқи савдо субъектлари янги ечимларни излаш ва муқобил транспорт йўлакларидан фойдаланишга мажбур бўлишди, бу эса юк ташиш харажатларнинг ошишига олиб келди.

Шу муносабат билан, ҳозирги вақтда минтақа давлатлари ҳукуматлари юк ва йўловчилар ташиш сифати, хавфсизлиги ва тезлигини ошириш, инфратузилмани ривожлантириш ва замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига халқаро юк ташишни амалга оширишда транспорт харажатларини оптималлаштиришга имкон берадиган самарали стратегия ва ечимларни ишлаб чиқишга катта эътибор қаратмоқдалар.

Масаланинг истиқболли ечимлардан бири – бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида айтиб ўтилган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти учун Махсус дастури (МОИМД) ҳамда Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ОТОИИК) Дастури доирасида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини ташкил этиш ташаббусидир. Ушбу Марказ транспорт-логистика салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга ва минтақавий ҳамда халқаро юк ташишни янада кенгайтиришга тўсқинлик қиладиган тизимли муаммоларни ҳал қилишга қаратилган истиқболли лойиҳаларни мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилишига кўмаклашади ва бу, ўз навбатида, жадал иқтисодий ўсишга эришиш ва минтақанинг фаровонлигини оширишга имкон беради.

Марказнинг асосий вазифалари қаторига - минтақа транспорт тармоғини ягона транспорт тизимига бирлаштиришга имкон берадиган қўшма транспорт-логистика лойиҳаларини амалга ошириш учун стратегик аҳамиятга эга бўлган минтақавий дастурлар, лойиҳалар ва ҳужжатларни қабул қилиш, лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш учун маблағ жалб қилиш, янги транспорт йўлаклари ва ҳаво йўлларини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар ва таклифларни ишлаб чиқиш, тариф сиёсати механизмларини такомиллаштириш ва божхона тартибга солишни соддалаштириш, транспорт оқимини бошқаришни рақамлаштириш, транспорт ва транзит соҳасида норматив-ҳуқуқий базани мувофиқлаштириш, экология, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек транспорт соҳасида ягона талаблар асосида мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш вазифалари киради.

Ҳозирги кунда Марказ концепциясининг амалий ишлаб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг экспертлари ва тегишли бўлинмалар раҳбарлари томонидан амалга оширилмоқда - Марказ фаолиятини молиялаштириш учун халқаро ва минтақавий молия институтларининг маблағлари жалб қилиниши режалаштирилмоқда, унинг раҳбарияти таркибига эса иштирокчи давлатларнинг транспорт вазирлари киради.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистоннинг савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш 10 йил ичида минтақа мамлакатлари ялпи ички маҳсулотининг камида икки баравар кўпайишига имкон беради, бу эса барқарор ривожланишнинг самарали механизми сифатида Марказни ташкил этишнинг долзарблигини асослайди.

Марказни ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар қаторида транспорт-логистика секторида амалга оширилаётган ва амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳалари сонининг кўпайиб бораётгани, шунингдек, Марказий Осиё ва Афғонистон ҳукуматлари инфратузилмани модернизация қилиш, логистика марказларини қуриш ва мамлакатлараро коммуникация алоқаларини мустаҳкамлаш ҳисобига транспорт тармоғини барқарор ривожлантириш бўйича тизимли чора-тадбирларни қабул қилишга катта эътибор қаратаётганини таъкидлаш мумкин.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, минтақа мамлакатлари ва Афғонистон БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ОТОИИК), БМТнинг Тараққиёт дастури, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури ва бошқа транспорт-логистика секторини ривожлантиришга қаратилган қатор халқаро дастур ва лойиҳаларга аъзодирлар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться