Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалалари ва Республикада экспорт фаолиятини кучайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

2020-11-09 | Иқтисодиёт

I. Жорий йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимият ва Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини жалб этган ҳолда вилоятни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантириш ва тадбиркорлар ва экспортчиларга манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шу йилнинг март ойида Хоразм вилоятига амалга оширган ташрифи давомида берилган топшириқлар ҳамда жорий йилнинг август ойида Ҳукумат комиссиясининг ҳудудга амалга оширган ташрифи чоғида белгиланган тадбирларнинг амалга оширилишини ўрганиш бўйича ишларни олиб борди.

Тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан кўрилаётган самарали чора-тадбирлар туфайли у ёки бу сабабларга кўра фаолиятини тўхтатган, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини камайтирган ёки тўлиқ қувват билан ишламаётган 86та саноат корхонасининг муаммоли масалалари ҳал этилганлиги аниқланди.

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар самарадорлиги таҳлил қилинди - жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 2,5 трлн сўмлик 1105та инвестициявий лойиҳалари амалга оширилиб, 5000дан ортиқ иш ўринлари яратилди. “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Ўзмиллийбанк” ва “Асакабанк” тижорат банклари томонидан ташкил этилган “Khorezm Invest Project” инвестиция компанияси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳавий таклифлари ўрганиб чиқилиб, уларнинг амалий ижросини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Вилоятда 18та илмий-саноат кластерларини ташкил этиш бўйича топшириқнинг амалга оширилиши ўрганилди. Кластерларнинг ишга туширилиши йилига 68,8 млн доллар миқдорида экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш, бюджетга тушумларни йилига 83,1 миллиард сўмга ошириш, шунингдек, 1250 янги иш ўрни яратиш имконини беради. Бу йўналишда эришилган ютуқлар қайд этилиб, ушбу кластерларнинг ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Вилоятда ишга туширилиши режалаштирилган 91та инвестиция лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш орқали маҳаллийлаштириш суръатларини ошириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди. Объектларни ишга тушириш натижасида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 1,8 трлн сўмга кўпайтиришга эришилади.

“Хазорасп” эркин иқтисодий зонаси ва вилоятда фаолият кўрсатаётган 6та кичик саноат зоналар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар алоҳида тартибда кўриб чиқилди. Айни пайтда ушбу зоналарда умумий қиймати 370 млрд сўмлик 56та лойиҳа ишга туширилган бўлиб, 2020-2021 йиллар мобайнида умумий қиймати 3,3 трлн сўмлик 93та лойиҳа фойдаланишга топширилиши режалаштирилганлиги қайд этилди. Ушбу зоналарни зарур муҳандислик инфратузилмаси ва коммуникациялар билан таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирларни ўз вақтида кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш давомида 2021 йилда ялпи ҳудудий маҳсулотда саноат улушини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳиятини оширишга урғу берган ҳолда Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида манзилли дастурни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

II. Шунингдек, олиб борилган иш жараёнида вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, тижорат банклари ҳамда вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари иштирокида видеоконференция шаклида экспорт фаолиятининг бугунги ҳолати кўриб чиқилди ва жорий йил натижалари бўйича максимал кўрсаткичларга эришиш мақсадида экспортнинг жадал ўсишини таъминлаш бўйича биринчи даражали вазифалар муҳокама қилинди.

Бу вазифаларни амалга ошириш учун масъул раҳбарлар экспорт фаолиятини кучайтириш мақсадида барча мавжуд ресурсларни сафарбар этиш, қўшимча имкониятларни аниқлаш учун бор кучларини жамлаш, шунингдек, тадбиркорлардан келаётган барча сўровларга зудлик билан жавоб бериш ва аниқланаётган муаммоларни самарали ҳал қилиш учун корхоналарга чиқиш орқали экспортчилар билан бевосита ишлашга алоҳида эътибор беришлари зарурлиги таъкидланди.

Видеоконференция давомида тармоқ ва ҳудудлар кесимида жорий экспорт кўрсаткичлари ва тизимли муаммолар тўғрисида ҳисоботлар тақдим этилди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар берилди.

Масъул раҳбарларга аниқ экспорт қилувчи корхоналар, ишлаб чиқарилаётган ва ортилаётган, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ассортименти ва ҳажмини шунингдек, аниқланган масалаларни ҳал этиш бўйича чораларни кўрсатган ҳолда экспорт ҳажмини ошириш бўйича биринчи даражали чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш топширилди.

Экспорт қилувчи корхоналарни газ ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, илгари тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаларини тезлаштирилган тартибда қайтаришда самарали ёрдам кўрсатиш, жумладан, тадбиркорларга ушбу механизмдан фойдаланиш йўлларини тушунтириш учун махсус тренинглар ташкил этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўришнинг зарурлиги таъкидланди.

Амалдаги экспорт шартномалари бўйича дебитор қарзларни ундириш ва ташқи бозорлар коньюктурасини пухта таҳлил қилиш орқали янги хорижий буюртмачиларни жалб этишда ёрдам беришни назарда тутган ҳолда экспорт қилувчиларнинг масалаларини ҳал қилиш бўйича ишларни фаоллаштиришлари зарур бўлган Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти ва Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларига алоҳида кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда берилган топшириқларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши устидан доимий равишда назоратни олиб бориш Бош прокуратура зиммасига юклатилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться