Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистондаги Америка савдо палатасининг Президенти билан музокаралар бўлиб ўтди

2020-11-06 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Америка савдо палатасининг Ўзбекистондаги Президенти (AmCham) Х.Миндерхуд билан учрашуви бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси - 1997 йилда Ўзбекистонда яшаётган ва фаолият кўрсатаётган хорижий бизнес вакиллари томонидан ташкил этилган нотижорат мустақил уюшма бўлиб, у АҚШ, Европа ва Осиё Тинч океани минтақасидан компания раҳбарларини ўзида бирлаштиради.

Учрашув чоғида пандемия шароитларида мамлакатда лойиҳаларни амалга ошириб келаётган ва ўз фаолиятини олиб бораётган хорижий инвесторлар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар инвестицияларни жалб этиш ва тадбиркорликни, жумладан, хорижий инвестициялар иштирокида ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида давлат ва хусусий сектор ўртасида доимий ва самарали мулоқотни таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар. Шунингдек, ҳар қандай мамлакатда инвестициявий муҳитнинг асосий таркибий қисми давлат томонидан глобал иқтисодий беқарорлик шароитида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор эканлиги алоҳида таъкидланди.

Шу муносабат билан, хорижий ишбилармонлар ҳамжамияти вакилларини пандемия шароитида бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг жорий этилган механизмлари ҳақида кенг хабардор қилишга, шунингдек, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий инвесторларга амалий ёрдам беришга қаратилган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Америка савдо палатаси ўртасидаги амалий ҳамкорлигининг истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунлари бўйича COVID-19 пандемиясининг иқтисодий оқибатларини минималлаштириш ва мамлакатдаги хорижий корхоналар фаолиятини рағбатлантириш бўйича Республика Ҳукумати томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида АҚШ ва бошқа мамлакатлар компанияларини хабардор қилиш мақсадида биргаликда веб-анжуман ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться