Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон - БАА: инвестициялар, саноат, савдо соҳаларида шериклик

2020-11-10 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодиёт вазири Абдуллоҳ бин Туқ ал-Маррий билан инвестициялар, саноат ва савдо соҳаларида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди.

Учрашув кун тартиби доирасида томонлар икки давлат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликнинг жадал ривожланишини мамнуният билан эътироф этдилар ҳамда юқори технологияли саноат корхоналарини яратишга урғу берган ҳолда қўшма инвестициявий лойиҳалари портфелини кенгайтириш ва диверсификация қилиш учун улкан имкониятлар мавжудлигини таъкидладилар.

Манзилли учрашув ва музокараларни ташкил этиш орқали БААнинг йирик корпорациялари ва Ўзбекистоннинг тегишли идора ва компаниялари ўртасида биргаликда ишлашни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

Амирликлар томони қишлоқ хўжалиги соҳасида шерикликни кучайтириш устуворлигини таъкидлади ва шу муносабат билан замонавий сифат стандартларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва кейинчалик БАА бозорига экспорт қилиш учун Ўзбекистонда йирик қўшма агросаноат кластерларини ташкил этишнинг имкониятлари кўриб чиқилди.

Мулоқот чоғида мунтазам ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида Амирликлар ва Ўзбекистон ишбилармон жамоалари вакиллари иштирокида қўшма тадбирларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Шунингдек, учрашувда мақсадли кўрсаткичлар ва кутилаётган аниқ натижаларни белгилаган ҳолда ҳукуматлараро комиссия шаклида икки томонлама ҳамкорлик қилиш механизмини сифат жиҳатидан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўришга келишилди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини 2021 йилнинг биринчи чорагида Абу-Дабида ўтказишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться