Самарқанд вилояти Қўшработ туманида ихтисослаштирилган IT мактаб ўз фаолиятини бошлади
Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги 77 сон информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси, Қўшработ туман ҳокимлиги, вилоят Халқ таълими бошқармаси раҳбар ва ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.
Мазкур мактаб замон талаблари асосида таъмирланди ва жиҳозланди. Унда информатика, робототехника, IT Энглиш синфхоналари, рақамли кутубхона ташкил этилди. Эндиликда ушбу мактаб ўқувчиларига информатика ва ахборот-коммуникатсия технологиялар чуқурлаштирилиб ўқитилади ва амалиётда билимларини синаш имконияти беради.
Ўтган даврда Самарқанд вилоятида 7 та информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги