Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов чемпионлик тожини кийган энг ёш жаҳон чемпионига айланди
2021-12-29 | Спорт
Польша пойтахти Варшава шаҳрида шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Унда 17 ёшли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Шу тариқа Абдусатторов ушбу йўналишда чемпионлик тожини кийган энг ёш шахматчига айланди.
Таъкидлаш жоиз, 13 турдан сўнг 4 нафар шахматчи 9.5 очко жамғаришди. Бундай вазиятда ғолибни аниқлаш учун тай-брейкка мурожаат қилинди. Ушбу босқичда ҳам Абдусатторов рақибларидан омадли чиқиб, ўз номини шахмат тарихига ёздириб қўймоқда.
Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов 2004 йил, Рустам Қосимжонов классик йўналишда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган йил таваллуд топган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ёш гроссмейстеримиз ва унинг яқинларини, Ўзбекистон шахмат федерацияси мутасаддиларини ушбу муваффақият билан табриклаб қолади.
Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси