Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Саноат маҳсулотларини маҳаллийлаштиришни кенгайтириш учун имкониятлар ўрганилмоқда

2021-12-22 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков тармоқ бирлашмалари, давлат саноат корхоналари ва холдинг компаниялари раҳбарлари билан тармоқлар доирасида ҳамда тармоқлараро кооперацияни рағбатлантириш ва саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеосектор йиғилишини ўтказди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарияти ҳам иштирок этди.

Йиғилиш давомида тармоқ ва давлат корхоналари раҳбарлари тегишли соҳаларда импорт таркибини ўрганиш бўйича олиб борилган ишлар, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперацияни йўлга қўйиш ва янги юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш орқали айрим турдаги маҳсулотлар импорти ўрнини босишга қаратилган лойиҳалар бўйича тақдимотларни ўтказдилар.

Айрим тармоқлар ва корхоналарда импорт ўрнини босиш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар танқидий кўриб чиқилди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун қўшимча имкониятлар топиш мақсадида ички бозордаги таклифни чуқурроқ таҳлил қилиш зарурлиги таъкидланди. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда импортга қарамликни камайтириш мақсадида тақдим этилган лойиҳаларни маромига етказиш бўйича алоҳида кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, маҳаллий саноат корхоналарига зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида мавжуд саноат объектларининг юклама даражасини ўрганиш ҳамда фойдаланилмаётган имкониятларни аниқлаш муҳимлиги қайд этилди. Шу билан бирга, янги турдаги товарлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва фаолият кўрсатаётган корхоналарда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш долзарблиги таъкидланди.

Мутасадди раҳбарларга хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардош устунликларини ҳисобга олган ҳолда, алоҳида тармоқлар доирасида ҳамда тармоқлараро ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф қилиш, илғор технологиялар ва техник стандартларни жорий этиш бўйича ишларни фаоллаштириш топширилди.

Учрашув якунида ҳар бир соҳада маҳаллий корхоналар негизида барқарор қўшилган қиймат занжирларини яратиш ҳамда мамлакатнинг саноат салоҳиятини оширишга қаратилган импорт ўрнини босувчи янги инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться