Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбек футболи оламида йил якунлари сарҳисоб қилинди

2021-12-28 | Спорт

Бугун ЎФА ва ЎзПФЛ ўзбек футболидаги йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди. Тадбир доирасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси конгресси бўлиб ўтди ва унда бир неча масалалар кўтарилди. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ сардори Одил Аҳмедов ассоциация вице-президенти этиб сайланди. Шунингдек, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқа бир қатор мутасаддилар ЎФА Ижроқўми таркибига кирди.

Шундан сўнг бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Қуйида номинация ва ғолиблар билан тўлиқ танишиб оласиз:

“Ўзбек футболи нуронийси”: Ахбор Имомхўжаев
“Фидойилик рамзи”: Садри Носиров («Динамо»)
“Жасорат”: Муроджон Аҳмедов Ўзбекистон кар-соқовлар терма жамоаси бош мураббийи
“Энг яхши журналист”: Фахриддин Рўзиев, «Championat.asia»
“Энг яхши ҳудудий футбол ассоциация”: Қорақалпоғистон Республикаси футбол ассоциацияси
“Мухлислар меҳри”: «Андижон» фан-клуби
“Йилнинг энг яхши футзал мураббийи”: Баҳодир Аҳмедов, Ўзбекистон футзал терма жамоаси
“Йилнинг энг яхши футзалчиси”: Дилшод Раҳматов, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва “Xуахин-Жиззах” клуби
Аёллар футболи бўйича “Олий Лига тўпурари”: Диёра Хабибуллаева, “Soʻgʻdiyona-W”
Аёллар футболи бўйича “Олий Лиганинг энг яхши мураббийи”: Шерали Бобоқулов, “Soʻgʻdiyona-W”
Аёллар футболи бўйича “Олий Лиганинг энг яхши футболчиси”: Диёра Хабибуллаева, “Soʻgʻdiyona-W”
“Про Лиганинг энг яхши футболчиси”: Марко Обрадович, «Нефтчи»
“Йилнинг энг яхши ҳаками”: Ильгиз Танташев
“Cоcа-Cола Суперлигасининг мавсумдаги энг чиройли голи”: Билолхон Тошмирзаев, «Турон»
“Cоcа-Cола Суперлигасининг 2021-мавсумдаги тўпурари”: Драган Черан, «Пахтакор»
“Cоcа-Cола Суперлигасининг 2021-мавсумдаги энг яхши мураббийи”: Питер Хюистра, «Пахтакор»
“Cоcа-Cола Суперлигасининг 2021-мавсумдаги энг яхши футболчиси”: Ҳусаин Норчаев, «Насаф»
“Ўзбекистоннинг энг яхши ёшлар мураббийи”: Аъзам Шерғозиев, АГМК
“Йилнинг энг яхши ёш футболчиси”: Ҳусаин Норчаев, «Насаф»
“Ўзбекистоннинг энг яхши аёллар мураббийи”: Илҳом Ҳанжариев
“Йилнинг энг яхши аёл футболчиси”: Дилдора Нозимова, «Бунёдкор-W»
“Йилнинг энг яхши мураббийи”: Рўзиқул Бердиев, «Насаф»
“Суперлига рамзий терма жамоаси”
Дарвозабон:
Ўткир Юсупов (“Навбаҳор”)

Ҳимоячилар:
Марко Колакович (“Сўғдиёна”)
Анзур Исмоилов (“Пахтакор”)
Ҳусниддин Алиқулов (“Насаф”)
Шерзод Насруллаев (“Насаф”)

Ярим ҳимоячилар:
Санжар Турсунов (АГМК)
Эркин Бойдуллаев (“Қизилқум”)
Драган Черан (“Пахтакор”)

Ҳужумчилар:
Шоҳруз Норхонов (“Сўғдиёна”)
Хусаин Норчаев (“Насаф”)
Азизбек Амонов (“Локомотив”)

Мураббий:
Улуғбек Бақоев (“Сўғдиёна”)

“Футбол ривожи учун”: Ҳайрулла Бозаров, Фарғона вилояти ҳокими
“Йилнинг энг яхши футболчиси”: Элдор Шомуродов Ўзбекистон МТЖ ва «Рома»

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться