Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Мен ва менинг оилам" куни: болаликнинг беғубор оламига саёҳат

2021-12-29 | Ёшлар

Бугун Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармасининг ташаббуси билан Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда барча мактабгача таълим ташкилотларида “Мен ва менинг оилам” куни тадбирлари бўлиб ўтди.

Мактабгача таълим ташкилотлари билан ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишда улар билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, оила, маҳалла ва таълим ташкилотлари ҳамкорлигининг самарадорлигини ошириш, ота-оналарни мактабгача таълим тизимидаги янгиликлар ва уларнинг фарзандлари таълим-тарбия олиши учун яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан таништириш каби мақсадлар кўзланган мазкур тадбир ўзгача кўтаринки руҳда ташкиллаштирилди. 

“Мен ва менинг оилам” кунининг ўтказилиши билан оилалар ва таълим ташкилотларининг ўзаро муносабатлари янада мустаҳкамланишига эришилди десак, асло муболаға бўлмайди. Шу билан бирга, бола тарбиясида бўшлиқ бўлишига йўл қўймасликка, фарзандларнинг оила муҳитидан ташқарида ўзини тутиши, ўз фикрини эркин баён қила олиш кўникмасини шакллантиришга эришилди.

Тадбир давомида ташриф буюрган тарбияланувчиларнинг ота-оналари, бобо ва бувилари ҳамда яқин оила аъзолари ўз болажонларининг тенгдошлари билан муносабатларини кузатиб ўрганиш имкониятига эга бўлдилар. Шартлар давомида иштирокчиларнинг иқтидорларини намоён қилишга эришилди. — Фарзанди келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир ота-она ва оила аъзолари бугунги тадбирда фаол иштирок этмоқдалар, – дейди Машкура Қурбонова. – Набирам Пискент туманидаги 17-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланиб келаяпти.

“Мен ва менинг оилам” куни тадбирини ташкиллаштирганларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Биз иш ва уй-рўзғор ташвишлари билан доимо банд бўламиз. Кимлардир фарзандларини, яна кимлар набираларини мана шу даргоҳга эрта тонгдан олиб келиб, тарбиячиси қўлига туткизади. Аммо, мактабгача таълим ташкилотида қандай шароитлар асосида, нима машғулотлар билан шуғулланиб юришганини билмас эдик, кириб қизиқиб кўришга ҳам вақтимиз бўлмаган. Бугунги тадбир ана шу оғриқли жиҳатимизга шифо бўлди десак арзийди.

Бу ерга келиб мен, набирамнинг боғча опаси билан танишдим, улар томонидан олиб борилаётган қизиқарли машғулотларнинг гувоҳи бўлиб тўғриси жуда севиндим. Мана шундай тадбирлар давомий тарзда ташкиллаштириб турилиши тарафдориман. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва уларнинг ота-оналари, бобо-бувилари, амаки-тоғалари ҳамда акалари иштирокида “Отам, онам ва мен” спортчилар оиласи спорт мусобақаси, “Китобхон оила” кўрик-танлови, “Бу менинг оилам” мавзусидаги расмлар танлови, “Ҳунарманд оила” кўргазмалари, “Оилада фарзанд тарбиясига эътибор”, “Менинг фарзандим — Ватаним фахри!” мавзуларида психологик тренинглар олиб борилди.


Қолаверса, фарзандларимизни халқимизга хос юксак маънавий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар қалбида миллий ахлоқий фазилатларни қарор топтириш мақсадида, “Бир болага етти қўшни – ота-она”, “Бола азиз, одоби ундан азиз”, “Фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни ва масъулияти” каби мавзулардаги оила-маҳалла-таълим ташкилотлари ҳамкорлигида давра суҳбатлари ўтказилди. 

Айниқса, тарбиячи-педагоглар томонидан “Мен ва менинг оилам”, “Менинг оилам-менинг бахтим!” мавзуларида тарбияланувчилар иштирокида олиб борилган очиқ машғулотлардан болажонлар ўзгача завқ олдилар. “Зумрадойлар давраси” тўгараги аъзолари иштирокида бувижонлар билан “Бувижоним ўгитлари”, “Она алласида меҳр мужассам”, “Онам айтган аллалар” каби мавзуларда тадбирлар ташкиллаштирилди. “Мен ва менинг оилам” кунининг якунлари бўйича жараёнларда фаол иштирок этган ота-оналар, бобо-бувилар, амаки-тоғалар ҳамда акалари ўртасида турли хил номинациялар бўйича ғолиблик аниқланиб, уларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Поделиться