Андижон вилоятининг қатор шаҳар ва туманларида жами 6 та информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Хонобод шаҳридаги IT мактабидан бир вақтнинг ўзида онлайн шаклда бошқа ҳудудларда ҳам очилаётган мактаблар билан алоқа ўрнатилди ва 6 та информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабларнинг очилишига старт берилди.
Бугунги кунда Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабларнинг сони 7 тага етказилди. Шунингдек, ушбу мактабларда таълим олувчи ўқувчиларнинг қамров даражаси 240 нафарга етди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги