Тошкент шаҳридаги Амити университети ўқитувчилари - Praveen Kumar va Seema Rawat профессорлари “Ҳисоблаш интеллект ва тиббиёт учун башорат таҳлили" ("Computational intelligence & predictive analysis for medical science”) номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Ушбу китоб ўзгариб бораётган дунёда тиббиёт фанлари учун ҳисоблаш интеллекти ва башоратли таҳлил қўлланмаларидан фойдаланиш ва ушбу соҳада тадқиқот, инновациялар ва ишланмаларни амалга оширишда жамиятга фойда келтиришга қаратилган.
Dr. Seema Rawat 15 та патентга эга бўлиб, Жаҳон интеллектуал мулк куни муносабати билан “FACULTY INNOVATION EXCELLENCE AWARD 2019” мукофотини қўлга киритган.
Dr. Praveen Kumar – 8 та патентга эга, ҳукумат томонидан эътироф этилган сунъий интеллект ва машиналарни ўрганиш соҳасидаги улкан ҳиссаси учун Ҳиндистон машиналарни ўрганиш институти аъзоси сифатида тақдирланган.
Таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда Амити университетига 33 дан ортиқ чет элдан ташриф буюрган малакали ўқитувчилари ўз фаолиятини юритмоқда. Уларнинг аксарияти профессор ва доктор унвонига эга бўлиб, IT, иқтисодиёт, туризм, бизнес бошқаруви ва бошқа йўналишларда таълим бериб келишмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги