Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкентда дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилади
2022-01-05 | Спорт
8-25 январь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.
"ЖАР" спорт соғломлаштириш мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган қўшма машғулотларда Россия, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон давлати терма жамоалари иштирок этади. Шунингдек, Чеченистондан ҳам дзюдочиларнинг келиши кутилмоқда.
Ушбу халқаро ўқув-машғулот йиғини иштирокчи давлат терма жамоаларига 2022 йилги дзюдо мавсуми учун илк тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб беради. Бу йил қитъамиз дзюдочиларини Хитойда ўтказиладиган Осиё ўйинлари, дунё спортчиларини эса айнан Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионати кутиб турибди. Ушбу йиғин дзюдочиларга қисқа таътилдан сўнг юқори спорт формасига кириб олишдаги дастлабки қадам бўлади.
Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси