Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Умумтаълим мактабларда фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш - муҳим вазифа

2022-01-05 | Таълим

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасида Янги йил байрами ва дам олиш кунлари умумтаълим мактабларда фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида 29 декабрдан 5 январь кунига қадар масъул ходимлардан иборат 24 соатлик навбатчилик тизими самарали фаолият кўрсатяпти. 

Навбатчилик давомида фарзандингиз таҳсил олаётган ёки ўзингиз фаолият юритадиган таълим масканларида юз берган фавқулодда ҳодисалар юзасидан (71) 231-65-71 ҳамда (97) 402-84-11 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, масъуллар томонидан навбатчилик туман-шаҳар ХТБларида ҳам жорий қилинган. Қишки таътил кунлари ўқувчиларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш мақсадида мактабларда турли фан тўгараклари, спорт заллари ва кутубхоналар фаолият юритади.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Поделиться