Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт

Ўзбекистон AIBA байроғини қабул қилиб олди

08.11.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўтган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган делегациямиз Тошкентга қайтиб келди.

Халқаро оғир атлетика федерацияси президентлиги сайловида Урсула Папандреа иштирок этиши маълум бўлди

05.11.2021СпортМанба: ЎзА

Тошкент шаҳрида жорий йил 7-17 декабрь кунлари ўтадиган жаҳон чемпионати доирасида Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF)нинг навбатдан ташқари конгресси ташкил этилади.

Ўзбекистонда ўтказиладиган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида қатнашадиган барча жамоалар маълум бўлди

03.11.2021СпортМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

2022 йил 1-19 июнь кунлари Ўзбекистонда ўтказиладиган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатига иштирок этадиган барча жамоалар маълум бўлди.

«Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони муборак!

03.11.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишини ҳамда спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, шунингдек, мамлакатимизнинг барча ҳудудлардаги мактабгача таълим тизимида оммавий спортнинг инсон ва жамият ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб қилишда сидқидилдан меҳнат қилаётган 2 нафар мактабгача таълим тизими соҳаси вакиллари «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотландилар.

 
 

Чавандозларимиз Москвадаги халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этишди

01.11.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Москва шаҳридаги “Maxima stables” от спорти клубида конкур йўналиши бўйича халқаро мусобақалар ўтказилди. Аҳамиятлиси, унда чавандозларимиз муваффақиятли иштирок этишди.

Ўзбекистон дзюдочилари тарихда илк бор жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

01.11.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Ўзбекистон дзюдочилари тарихда илк бор жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Белбоғли кураш: Жаҳон чемпионатида полвонларимиз ҳозирча 12та медални қўлга киритишди

29.10.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Айни пайтда Россиянинг Қозон шаҳрида белбоғли кураш (борьба на поясах) бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида 19-Жаҳон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Саралаш ўйинлари бошланди: олимпиячиларимиз саудияликларга қарши ўйинда ирода кўрсатди

28.10.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Хабарингиз бор, U-23 Осиё чемпионатининг “D” гуруҳи саралаш баҳсларига Тошкент шаҳри мезбонлик қилмоқда.

ЎФА мутасаддилари, ҳакамлар ва ОАВ вакиллари иштирокида Суперлигадаги ҳакамлик муҳокама қилинди

28.10.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Ўзбекистон футбол ассоциациасида Суперлига ҳакамлари ва журналистлар иштирокида семинар ўтказилди. Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, ташкилот мутасаддилар, ПФЛ ва Ҳакамлар қўмитаси вакиллари ҳамда юртимиздаги барча ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Қизларимиз волейбол бўйича Марказий Осиё чемпионатини йирик ғалаба билан бошлашди

27.10.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
Аввал хабар берганимиздек, кеча Наманган шаҳрида 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида волейбол бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Лариса Павлова соврини учун Марказий Осиё чемпионатига старт берилди. Наманган муҳандислик-қурилиш институти спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ёшлар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Марказий Осиё чемпионати баҳслари 31  октябрьга қадар давом этади.

Юртимизда от спорти турларини ривожлантириш бўйича уч томонлама меморандум имзоланди

27.10.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбeкистон замонавий бeш кураш фeдeрацияси, Ўзбeкистон поло фeдeрацияси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ўртасида от спортини янада такомиллаштиришда ўқув-машғулотларини, илмий-услубий ва инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Жаҳон чемпионати омадли бошланди. Бугун яна 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилади

26.10.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Аввал хабар берганимиздек, Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг илк кунида 1 нафар ҳам юртимиз ўз жангини ўтказди.

Дзюдо: Бекзод Тўрабойев фахрийлар ўртасида жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди

25.10.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Кеча Португалиянинг Лиссабон шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Қувонариси, мусобақада -90 кг вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз, Ўзбекистон дзюдо федератсияси раиси ўринбосари Бекзод Тўрабойев кумуш медалга сазовор бўлди.

Кикбоксингчилар Италиядан 6 та медаль билан қайтишди

25.10.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Италиянинг Жесоло шаҳрида кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. 18 октябрь куни старт олган мусобақада ҳамюртларимиз ҳам муносиб иштирок этишди.

Шахматчиларимиз ШҲТ давлатлари ичида энг кучлиси

21.10.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо мамлакатлар ўртасида шахмат бўйича “2021 SCO National Chess Online Team Tournament” онлайн халқаро турнири ташкил этилди. Мусобақада спортчилар жамовий тарзда ғолиблик учун кураш олиб боришди.

«Save Aral – 2021» марафонининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди

21.10.2021СпортМанба: ЎзА

Ангрен шаҳрида Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз енгил атлетика федерцияси томонидан «Save Aral – 2021» марафонининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.

Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган самбочиларимизга пул мукофотлари топширилди

20.10.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Аввалроқ хабар берганимиздек, самбо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритган спортчиларимиз тантанали кутиб олинди.

Спорт соҳасидаги устоз ва мураббийлар доим эъзозда

13.10.2021СпортМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ҳар бир соҳада шогирдлар учун устоз ва мураббийлар доим эъзозда ва ҳурматда бўлиб келган. Улар берган билим ҳамда кўникмалар издошлари учун умри давомида муҳим дастур бўлиб хизмат қилади.

Куба терма жамоаси юртимизда, улар ЖЧга Ўзбекистонда тайёрланишади

12.10.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
Аввал хабар берганимиздек, 25 октябрь 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. Ҳозирда терма жамоамиз аъзолари Тошкент вилояти Янгиобод базасида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда.

Проф боксчилар Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатига борувчи терма жамоа таркибига киритилди

11.10.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Жорий йилнинг 22 октябрь – 7 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу жаҳон чемпионатида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ таркиб билан иштирок этиши кутилмоқда.