Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон дзюдочилари тарихда илк бор жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди
2021-11-01 | Спорт
Улуғбек Азизов ва Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги дзюдочиларимиз икки кунлик баҳслар якунига кўра 4 та олтин, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Диёра Келдиёрова (-52 кг), Дилшоджон Баратов (-60 кг), Давлат Бобонов (-90 кг) ва Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) жаҳон чемпионига айланган бўлса, Шоҳруҳхон Бахтиёров (+100 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни бразилиялик дзюдочилар 3 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медали билан банд этган бўлса, кучли учликка мезбонлар - Франция терма жамоаси 3 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медали билан якун ясади. Австрия 2 та олтин, Россия ва Словакия терма жамоалари 1 тадан олтин медални қўлга киритишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги