Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Белбоғли кураш: Жаҳон чемпионатида полвонларимиз ҳозирча 12та медални қўлга киритишди
2021-10-29 | Спорт
28 октябрдан старт берилган ушбу жаҳон чемпионатида 38та давлатдан 250 нафарга яқин полвон ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Қувонарлиси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигидаги 18 нафар терма жамоа аъзолари (бош мураббий Аъзамжон Шокиржонов) ҳам мазкур жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этмоқда.
Халқаро тоифадаги ҳакамларимиздан Бекберган Болтаев ҳамда Неъматулло Тўйчиевлар эса Жаҳон чемпионатида ҳакамлик вазифасини ўташмоқда.
Жаҳон чемпионати регламентига кўра, 28 октябрь куни белбоғли курашнинг эркин йўналиши бўйича ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди. Муросасиз тарзда ўтган беллашувларда ҳамюртларимиз 2тадан олтин ва кумуш ҳамда 8та бронза медалига эга чиқишиб, умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишди.
Қуйида Жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:
Олтин медаль:
-100 кг: Нодирбек Аҳаджонов (Тошкент ш.),
-66 кг: Мафтунабону Маҳмудова (Андижон),
Кумуш медаль:
-57 кг: Ҳусанбой Носиров (Андижон),
-90 кг: Жасурбек Исроилов (Андижон),
Бронза медаль:
-82 кг: Ҳусниддин Рўзиев (Андижон),
+100 кг: Аъзамжон Анваржонов (Андижон),
-62 кг: Достонбек Обиджонов (Наманган),
-68 кг: Муроджон Ҳамидов (Наманган),
-75 кг: Оғабек Аматбоев (Хоразм),
-52 кг: Мухлисахон Сотволдиева (Фарғона),
-57 кг: Манзураой Мўйдинова (Фарғона),
-76 кг: Зиёдахон Эргашева (Фарғона).
Бугун Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида белбоғли курашнинг классик йўналишида беллашувлар бўлиб ўтади. Полвонларимизга омад тилаймиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги