Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шахматчиларимиз ШҲТ давлатлари ичида энг кучлиси

2021-10-21 | Спорт

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо мамлакатлар ўртасида шахмат бўйича “2021 SCO National Chess Online Team Tournament” онлайн халқаро турнири ташкил этилди. Мусобақада спортчилар жамовий тарзда ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Турнир айланма тизимда ўтказилди ва унда 9 мамлакатдан (Ўзбекистон, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Беларус, Мўғулистон, Қирғизистон) жами 10 та жамоа иштирок этди.

Мамлакатимиз жамоаси шарафини уч нафар гроссмейстеримиз – Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Воҳидов ва Нодирбек Ёқуббоев ҳимоя қилишди ва умумий 9 та ўйиндан 7 тасида ғалаба қозонишиб, 2 тасида рақиб билан муроса йўлини танлашди. 

Вакилларимиз умумий 20 очко тўплашган ҳолда ШҲТ мамлакатлари орасида энг кучлиси эканликларини исботлашди. Мусобақада иккинчи ва учинчи ўринларни Хитойнинг икки жамоаси эгаллашди. Тўртинчи ўринни россияликлар 14,5 очко билан қўлга киритишди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться