Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қизларимиз волейбол бўйича Марказий Осиё чемпионатини йирик ғалаба билан бошлашди

2021-10-27 | Спорт

Аввал хабар берганимиздек, кеча Наманган шаҳрида 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида волейбол бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Лариса Павлова соврини учун Марказий Осиё чемпионатига старт берилди. Наманган муҳандислик-қурилиш институти спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ёшлар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Марказий Осиё чемпионати баҳслари 31  октябрьга қадар давом этади.

Кеча Наманган муҳандислик-қурилиш институти спорт мажмуасида Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Осиё волейбол конфедерацияси (AVC) томонидан ташкил этилган қизлар ўртасида U-19 Марказий Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Наманган вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича ўринбосари, вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Б.Нуритдинов кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг қобилиятини намоён қилиши учун барча зарур шароитларни яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, хусусан барча соҳаларда аёллар учун яратилаётган имкониятларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан келган ёш спортчиларга омад тилади.

Шу куннинг ўзида дастлабки ўйинлар ҳам бўлиб ўтди. Биринчи бўлиб паркетга Тожикистон ва Қозоғистон терма жамоалари чиқиб келишди. Учрашувда мусобақа ғолиблигига асосий даъвогар қозоғистонлик ёш волейболчилар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Уларнинг рақиби биронта партияда ҳатто 15 очколик довонга ҳам етиб боришолмади – 25:9, 25:11, 25:12.

Иккинчи ўйинда ёш волейболчи қизларимиз қирғизистонлик тенгқурлари билан куч синашди. Биринчи партияда мухлислар муросасиз курашга гувоҳ бўлишди – 25:22. Кейинги икки партияда эса меҳмонлар чарчаб қолишдими ёки мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ўз сўзини айтдими, хуллас кейинги икки партия вакилаларимизнинг ишончли ғалабаси билан тугади: 25:12, 25:13.

Бугун мусобақанинг гуруҳ босқич 2-тур ўйинлари ўтказилади. Унда мухлислар Тожикистон – Қирғизистон ва Ўзбекистон – Қозоғистон қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишади. Қизларимиз иштирокидаги ўйин соат 17:00да бошланади. Волейбол ихлосмандларини тема жамоамизни қўллаб-қувватлашга чақириб қоламиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться