Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт

Шуҳрат Салаев Рим Гран-присида бронза медалини қўлга киритди

07.06.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Италия пойтахти Рим шаҳрида таэквондо бўйича йилнинг биринчи Гран-при турнири ўз якунига етди. Аҳамиятлиси, ушбу мусобақада терма жамоамиз вакили Шуҳрат Салаев совриндор бўлди.

Баҳодирлар Хивада куч синашди

06.06.2022ТуризмМанба: ЎзА

Ўзбекистоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири Хивада “Паҳлавон Маҳмуд – Баҳодирлар ўйини“ II Халқаро турнири якунланди.

Мудофаа вазири кубоги учун шиддатли беллашувлар давом этмоқда

06.06.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Мамлакатимизда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Жорий йилнинг 25 май санасида старт олган миллий кураш ва тош кўтариш бўйича мудофаа вазири кубоги мусобақалари ҳам мана шундай мақсадни ўзида мужассам этган.

Курашчиларимиз рейтинг мусобақасини бешта медаль билан бошлашди

03.06.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири старт олди. Ортда қолган биринчи кун доирасида “классик” кураш усталари гиламга чиқишди.

Президент топшириғи юзасидан ҳудудларга ташриф амалга оширилмоқда: МОҚ раҳбарияти Бухоро вилоятида бўлди

01.06.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 май куни ўтказилган видеоселекторда спорт соҳасига оид қатор муҳим масалалар муҳокама қилиниб, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилган эди.

Шахмат бўйича БААдаги халқаро турнирда чемпион бўлган Нодирбек Абдусатторов тантанали кутиб олинди

31.05.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Бирлашган Араб Амирлигининг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича “5th Sharjah Masters 2022” халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Ҳумоюн Бегмуратовлар юртимизга қайтиб келишди.

Ўзбекистон ва Эрон: спортни ҳамкорликда ривожлантириш учун яна бир қадам қўйилди

27.05.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Бугун Спортни ривожлантириш вазирлигида вазир Адхам Икрамов ва Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ҳамид Наййирободий ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Болгарияда дунё полвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун курашади

24.05.2022СпортМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 28-29 май кунлари Болгариянинг Бургас шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнир ўтказилади.

Спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича янги тизим жорий қилинади

24.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 май куни спортни оммалаштириш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ойбек Касимов ШҲТ йиғилишида “Тошкент-2025” Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни билан таништирди

20.05.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакат вакилларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича вазирлик ҳамда идоралари раҳбарлари иштирокидаги йиғилиши давом этмоқда. Тадбирда иштирок этаётган делегатлар кун тартибига мувофиқ ўз маъруза ва тақдимотларини йиғилганларга ҳавола қилишмоқда. Жумладан, унда сўз олган Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов 2025 йил пойтахтимизда ўтадиган IV ёшлар Осиё ва Параосиё ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик бўйича маълумот берди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон спорт вазирлари дўстона алоқаларни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

20.05.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Маълумки, айни кунларда ШҲТга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спорт бўйича вазирлик ҳамда идоралари раҳбарлари Тошкентда бўлиб туришибди. Бугун Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларининг спорт вазирлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Боксчи қизларимиз рекорд даражадаги давлатлар қатнашадиган ЖЧга йўл олишди

07.05.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

9 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Бугун мусобақада қатнашадиган терма жамоамиз аъзолари Туркияга йўл олишди.

2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида

05.05.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ватан байроғини Анталияда юксалтирганлар кутиб олинди

26.04.2022СпортМанба: ЎзА

Бугун 26 апрель куни эрта тонгда Анталия Гран-присида Ўзбекистон байроғини уч марта юксалтирган пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари пойтахтимиздаги Ислом Каримов номли халқаро аэропортда тантанали кутиб олинди.

Чавандозларимиз “Миллатлар кубоги-2022” босқичида биринчи бўлишди

25.04.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

“UNIVERSAL JUMPING AGRO” от спорти клубида Жаҳон кубоги босқичи доирасидан ўрин олган Евроосиё лигаси ва "Миллатлар кубоги" босқичининг навбатдаги беллашувлари бўлиб ўтди.

Тошкент от спорти бўйича Жаҳон кубоги-2022 ЕвроОсиё саралаш босқичига мезбонлик қилади

20.04.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Мусобақада дунёнинг 22 мамлакатидан спортчилар қатнашади. Тошкент шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича ЕвроОсиё минтақалараро Жаҳон кубоги-2022 саралаш босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон от спорти федерацияси хабар берди.

Велотрек бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг биринчи босқичи якунланди

18.04.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
Пойтахтимиз Тошкентда велоспортнинг трек йўналиши бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ҳамда қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Шунингдек, мусобақа доирасида хизмат кўрсатган спорт устаси А.Юдин хотирасига бағишлаб ўсмирлар ва ўспиринлар ўртасида Республика турнири ҳам ўтказилди.

Тахмина Икромованинг бенефисига айланган жаҳон кубоги терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди

18.04.2022СпортМанба: ЎзА

Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг иккинчи босқичи ўз якунига етди. 15 мамлакат вакиллари иштирок этган беллашувларда Тахмина Икромова ҳамда терма жамоамиз фаолиятида янги саҳифа очилди.

Дунё маликалари Тошкeнтда баҳслашади

12.04.2022СпортМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли халқаро турнир Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси томонидан ташкиллаштирилмоқда.