Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт

"Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги": Бугун уч нафар вакилимиз жанг қилади

11.03.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Теҳрон шаҳрида "Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги" мусобақасининг иккинчи куни бошланди. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар таэквондочиси баҳс олиб боради. 49 кг вазн тоифасида Динора Мухторова мусобақани 1/16 финалдан бошлайди. Ушбу босқичда ҳамюртимиз эронлик Сара Мизбан билан тўқнаш келади.

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ЖЧда қатнашувчи таркибимиз эълон қилинди

10.03.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

10-18 июнь кунлари Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати ушбу мусобақада иштирок этадиган жамоамиз таркибини маълум қилди.

Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси кўриб чиқилди

07.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 7 март куни Тошкент шаҳрида режалаштирилган қурилиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари тақдимоти билан танишди.

Теннисчиларимиз Дэвис кубогидаги иштирокларини бошлашмоқда

04.03.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Бугун теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати Дэвис кубогининг саралаш босқичига старт берилади. Маълум қилганимиздек, ушбу босқичда Ўзбекистон терма жамоаси Туркияни қабул қилади.

Таэквондочиларимиз халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун Эронга жўнаб кетишди

02.03.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Эронда таэквондо бўйича халқаро мусобақалар “серияси” бошланмоқда. Ушбу турнирларда иштирок этадиган жамоамиз бугун тонгда Эронга йўл олди.

“Uzbekistan global tour 2022”га старт берилди

01.03.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Ҳар йили от спортининг конкур йўналиши бўйича анъанавий тарзда ўтказиладиган “Uzbekistan global tour” мусобақасининг бу йилги баҳсларига старт берилди. Мусобақада узоқ танаффусдан сўнг беллашувларни соғинган юртимизнинг энг сара чавандозлари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

“Странжа” қаҳрамонлари Ватанга қайтишди

01.03.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Болгариянинг София шаҳрида "кичик жаҳон чемпионати" сифатида эътироф этиладиган "Странжа" халқаро турнири бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган боксчиларимиз бугун тунда Ўзбекистонга қайтиб келишди.

Ўзбекистонлик крикетчилар Покистонда

28.02.2022СпортМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 27 февралдан 5 мартгача Исломободдаги “Пинди” стадионида Ўзбекистон ва Покистон давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг 30 йиллиги муносабати билан бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказилади.

Тель-Авив “Катта дубулға” турниридан сўнг дзюдочиларнинг янги рейтинги эълон қилинди

24.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Халқаро дзюдо федерацияси Тель-Авив “Катта дубулға” турниридан сўнг дзюдочиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Ёш стол теннисчимиз Бельгиядаги халқаро мусобақада ғалаба қозонди

21.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

14-20 февраль кунлари Бельгиянинг Спа шаҳрида стол тенниси бўйича турли ёш тоифаларида болалар ва ўсмирлар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Асел Эркебаева U-13 тоифасида барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Xie-Xie Beijing!

21.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Пекинда XXIV қишки Олимпия ўйинлари якунланди. Мураккаб эпидемиологик вазият бўлишига қарамай, Хитой ҳукумати ушбу мусобақани юқори савияда ташкил қилишга муваффақ бўлди.

Боксчиларимиз кучли таркиб билан "Странжа" мусобақасига йўл олишди

18.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

20-27 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга "Странжа" анъанавий 73-Халқаро турнир бўлиб ўтади.

Пойтахтимизда республикамизнинг энг кучли самбочилари аниқланади

18.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Тошкентда самбо бўйича эркаклар, аёллар ўртасида ва жанговар йўналишида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Мамлакатнинг энг кучли самбочилари турли вазн тоифаларида ўзаро кураш олиб борадилар.

Терма жамоамиз Тел-Авив «Катта Дубулға» турнирига жўнаб кетди

16.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

17-19 февраль кунлари Тел-Авив шаҳрида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи, умумий мукофот жамғармаси 154 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада асосан ёш дзюдочилар билан қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси Исроил давлатига жўнаб кетди.

“Chimgan Chellenge”га қизиқиш ортиб бормоқда

15.02.2022СпортМанба: ЎзА

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 16-18 февраль кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида анъанавий “Chimgan Chellenge” халқаро спорт фестивали ўтказилади.

5G технологияси Қишки Олимпиада ўйинларини янада “ақлли” бўлишига имкон берди

15.02.2022СпортМанба: ЎзА

Пекиндаги қишки Олимпиада ўйинларида қўлланилаётган 5G технологияси ноёб ва жараённи тўлалигича қамраб олиши билан аҳамиятли ҳисобланади, дейилади “Global Times” газетаси.

Баҳодир Жалолов март ойида жанг ўтказади

10.02.2022СпортМанба: ЎзА

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабарига кўра, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони бўлган истеъдодли боксчимиз Баҳодир Жалолов яна бир ойдан сўнг Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўзининг профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади.

Тошкент вилоятида "Chimgan challenge-2022" халқаро спорт фестивали бўлиб ўтади

08.02.2022Спорт

16-18 феврал кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида "Chimgan challenge-2022"қишки экстремал ва оммавий спорт фестивали бўлиб ўтади.

Қурилиш лойиҳалари муҳокама қилинди

07.02.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.