Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жаҳон чемпионати омадли бошланди. Бугун яна 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилади
2021-10-26 | Спорт
-67 кг вазнда рингга чиқаётган ёш ва истеъдодли боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев ирландиялик Брендан Маккивига қарши жангда иштирок этиб, рақибини ишончли тарзда мағлубиятга учратди.
Ҳамюртимиз ҳар уччала раундда кучли босим ўтказиб, рақибидан устун эканлигини намойиш этди ва шунга яраша ҳакамлар ҳам Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг ғалабасини бир овозда қайд этишди.
Бугунги кун тартибидан ўрин олган жангларда яна 3 нафар боксчиларимиз рингга кўтарилади. Мухлислар учун эътиборлиси, ҳаваскор боксда бироз муддат танаффус қилган Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматов фаолиятидаги ягона кемтик Жаҳон чемпионати олтин медали учун бугун юриш бошлайди. Дастлабки босқичдаёқ унинг рақиби қозоғистонлик тажрибали боксчи Сакен Бибосинов бўлади.
Шунингдек, бугун ҳамюртларимиздан -80 кг вазнда Одилжон Аслонов танзаниялик Юсуф Чангалавейга қарши, -75 кг вазнда Саиджамшид Жафаров эса словакиялик Лукас Фернезага қарши жанг ўтказади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги