Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган самбочиларимизга пул мукофотлари топширилди
2021-10-20 | Спорт
Шундан сўнг спортчилар Туризм ва спорт вазирлиги биносига таклиф этилди ва махсус пул мукофотлари билан тақдирланди. Мукофотларни ўз эгаларига Туризм ва спорт вазири ўринбосари A.Каримов ва Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби O.Касимов топширди ва спортчиларни қўлга киритган ютуқлари билан табриклаб, миннатдорлик билдирди.
Маълумот учун, жаҳон чемпиони бўлган самбочиларимиз 10 млн сўм, кумуш медаль эгалари 5 млн сўм, бронза медалини қўлга киритганлар эса 3 млн сўм миқдоридаги мукофотга эга бўлишди. Ўз навбатида тақдирланганлар ҳам спорт билан шуғулланишлари учун яратиб берилган имкониятлар учун мутасаддиларга миннатдорлик изҳор этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги