Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Саралаш ўйинлари бошланди: олимпиячиларимиз саудияликларга қарши ўйинда ирода кўрсатди

2021-10-28 | Спорт

Хабарингиз бор, U-23 Осиё чемпионатининг “D” гуруҳи саралаш баҳсларига Тошкент шаҳри мезбонлик қилмоқда.

Дастлабки баҳс “Пахтакор” стадионида ўтиб, унда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Саудия Арабистони олимпиячиларига қарши майдонга тушди. Маълумки, Осиё чемпионати кейинги йил Ўзбекистонда ташкил этилади. Шу сабабдан вакилларимиз мезбон сифатида чемпионатга тўғридан-тўғри йўл олади ва бу саралаш ўйинлари тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. 

Терма жамоамиз ушбу саралаш ўйинларида 21 ёшгача бўлган футболчилар билан иштирок этмоқда. Бунга сабаб, ушбу ёшдаги футболчилар Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиш учун тажриба тўплаб боришлари мақсад қилинган.

Ҳозиргина “Пахтакор стадионида ўтказилган баҳсда ҳамюртларимиз саудияликлар билан жанговор дурангга имзо чекишди. Рақибларимиздан Ҳамед Абдуллоҳ Ал Гамди ва Абдулмуҳсин Ал Қаҳтанилар киритган голларга ҳамюртларимиздан Отабек Жўрақўзиев ва Жасур Жалолиддинов ўз голлари билан жавоб қайтаришди.

Саудия Арабистони - Ўзбекистон - 2:2 (1:1, 1:1).

Тошкент шаҳри, “Пахтакор” стадиони. 

Ҳакамлар: Юсуке Араки (Япония), Йосуке Такебе (Япония), Наваф Шаҳин Муса (Баҳрайн), Аммар Иброҳим Маҳфуд (Баҳрайн).

Голлар: 1:0 – Ҳамед Абдуллоҳ Ал Гамди (40), 1:1 – Отабек Жўрақўзиев (45), 2:1 – Абдулмуҳсин Ал Қаҳтани (47), 2:2 – Жасур Жалолиддинов (80)

Саудия Арабистони: 22.Абдулраҳмон Анвар Ал Шаммари, 4.Халифа Одил Ал Давсари, 5.Жиҳод Тхикри, 8.Ҳамед Абдуллоҳ Ал Гамди, 12.Наваф Бу Вашл, 14.Мансур Фаёз Ал Беши, 15.Ҳуссайн Аҳмад Ал Исса, 16.Зияд Муборак Ал Жоҳани, 19.Абдуллоҳ Ал Ҳамддан, 20.Муҳаммад Ал Кунайдри, 23.Абдулмуҳсин Ал Қаҳтани.

Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Абубакр Ризо Турдалиев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Хожимат Эркинов, 10.Жасур Жалолиддинов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 17.Диёр Холматов, 19.Ҳамидхон Рустамхонов, 20.Диёрбек Раҳимқулов, 22.Алишер Одилов.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться