Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дзюдо: Бекзод Тўрабойев фахрийлар ўртасида жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди

2021-10-25 | Спорт

Кеча Португалиянинг Лиссабон шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Қувонариси, мусобақада -90 кг вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз, Ўзбекистон дзюдо федератсияси раиси ўринбосари Бекзод Тўрабойев кумуш медалга сазовор бўлди.

Б.Тўрабойев мусобақада испаниялик Алварес, бразилиялик Барбоза, украиналик Калченкони мағлубиятга учратган ҳолда финалга етиб борди, аммо ҳал қилувчи баҳсда мезбон спортчи Бруно Силва имкониятни бой берди. Шундай бўлса-да, Тўрабойев дзюдо бўйича фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида совриндор бўлган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.

Тўрт кун давомида Португалия пойтахти Лиссабон шаҳри дзюдо бўйича фахрийлар ўртасида жаҳон чемпионатида мезбонлик қилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси илк бор ушбу мусобақада иштирок этди. Мамлакатимиз дзюдоси тарихида шу кунга қадар ҳеч ким фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида татамига чиқмаган эди. Лекин илк уринишдаёқ терма жамоамиз аъзоси кумуш медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, Жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиздан Жамшид Файзийев (-100 кг) кучли бешликдан жой олган бўлса, -81 кг вазндаги дзюдочимиз Жаҳонгир Эшманов 7-ўрин билан чекланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться