Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро оғир атлетика федерацияси президентлиги сайловида Урсула Папандреа иштирок этиши маълум бўлди

2021-11-05 | Спорт

Тошкент шаҳрида жорий йил 7-17 декабрь кунлари ўтадиган жаҳон чемпионати доирасида Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF)нинг навбатдан ташқари конгресси ташкил этилади.

Конгрессда олимпия спорт тури бўлган оғир атлетиканинг бош ташкилоти – IWFнинг янги президенти, ижроия қўмита аъзолари, турли комиссия вакилликлари сайланади.  

Ҳозирда Тошкентда ўтиши кутилаётган конгрессга номзодларни тавсия этиш жараёни давом этмоқда. Халқаро олимпия қўмитаси тизимидаги insidethegames сайтининг билдиришича, Тошкентда ўтказиладиган конгрессда IWF президентлиги учун АҚШ оғир атлетика федерацияси томонидан бир неча йиллар Халқаро оғир атлетика федерацияси вице-президенти сифатида фаолият юритган Урсула Папандреа номзоди илгари сурилди. Унинг номзодини АҚШ олимпия ва паралимпия қўмиталари ва мамлакатдаги бошқа қатор алоқадор ташкилотлар қўллаб-қувватлашини билдирган.  

 Шунингдек, океан орти мамлакати IWFнинг бир қатор ижроия қўмита ва комиссияларига ҳам ўз номзодларини тавсия этаётганлигини келтириб ўтган.  Айтиш жоизки, Папандреа Халқаро оғир атлетика федерациясининг собиқ президенти Томаш Айян истеъфо бергандан сўнг, бир муддат IWF президенти вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият кўрсатганди. Аммо Халқаро олимпия қўмитасининг эътироз ва талаблари асосида вазифасини давом эттиришни тўхтатганди.  

 Папандреа ушбу спорт турнинг халқаро бошқарувини қабул қилишга, кутилаётган ислоҳотларни амалга оширишга тайёр эканлигини, Халқаро олимпия қўмитаси билан алоқаларни тўғри йўлга қўйишга ҳаракат қилишини айтиб ўтган.  

 Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мутахассисларининг айтишича, Халқаро оғир атлетика (IWF) федерацияси конгресси жаҳон чемпионатидан кейин, яъни 20-21 декабрь кунлари Тошкентда ўтказилади. Анжуман пойтахтимизнинг айнан қайси мажмуасида ташкил этилиши борасидаги масала яқин кунларда аниқ бўлади.  

Ҳозирда юртимизда мазкур жаҳон чемпионати ва Халқаро оғир атлетика федерациясининг конгресс йиғилишини юқори даражада ўтказиш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.  

Insidethegames сайтининг маълумотида келтирилишича, Халқаро оғир атлетика федерацияси президентлиги учун номзодлар сони 4-5 нафар бўлиши мумкин. Номзодлар қаторига Эрон ва Россия мутахассислари, шунингдек, кутилмаган бошқа давлат вакиллари ҳам қўшилиши эҳтимолдан йироқ эмас.  

Манба: ЎзА

Поделиться