Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Save Aral – 2021» марафонининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди

2021-10-21 | Спорт

Ангрен шаҳрида Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз енгил атлетика федерцияси томонидан «Save Aral – 2021» марафонининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.

Атроф-муҳит ҳимояси, табиат заҳираларидан рационал фойдаланиш, экологик фикрлаш ва аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш масалалари «Save Aral» ташаббуси доирасида катта аҳамият касб этмоқда ва эътибор жалб қилмоқда.

Тошкент вилоятининг ҳокимияти «Save Aral – 2021» марафонининг ташкиллаштириши натижасида, ушбу спорт тадбирига ҳам ўқувчилар, ҳам катта ва ўрта ёшдаги инсонларни жалб қилинди. Унда Ҳасан Мирсоатов ғолиб бўлди. У масофани 8 дақиқа ва 23 сония ичида босиб ўтиб, энг яхши натижани кўрсатди.

– Мен мусобақада ғалаба қозонганимдан хурсандман. Келгусида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Олимпия ўйинларида иштирок этишни ва олтин медални қўлга киритишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман, – дейди Ҳасан Мирсоатов.

Шунингдек, «Save Aral – 2021»да ҳаваскор ва имконияти чекланган инсонлар ҳам иштирок этди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Иштирокчилар ўртасида турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. 

Манба: ЎзА

Поделиться